ЖЧ-2022 саралаш. Арсланмират Аманов Туркманистон терма жамоасидан таклиф олди
23 авг 2019 15:15
Новости
ЖЧ-2022 саралаш. Арсланмират Аманов Туркманистон терма жамоасидан таклиф олди
28 августдан Туркманистон миллий терма жамоаси ҳам ЖЧ-2022 саралаш баҳсларига тайёргарликни бошлайди.
Ёш қўшниларимиз илк турни 5 сентябрь куни сафарда Шри Ланка терма жамоасига қарши ўтказишади.
10 сентябрь куни бўлиб ўтадиган 2-тур беллашувида Туркманистон ўз майдонида Жанубий Корея билан ўйнайди. Мазкур расмий баҳсларга "Локомотив" ярим ҳимоячиси Арсланмират Аманов ҳам таклиф олди. Туркманистон футбол федерацияси клубга Арсланмират Амановни 28 август - 10 сентябрь кунлари терма жамоа ихтиёрига юборишини сўраб мурожаат қилди.
Туркманистон терма жамоаси дастлаб Дубайда қисқа муддатли йиғин ташкил этиб, шундан сўнг Шри Ланка томон парвоз қилади.

Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии