RU

Последние новости

00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  32 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  1 23:10Ўзбекистон футзал термаси ўртоқлик ўйинида Қозоғистонга йирик ҳисобда мағлубиятга учради  2 22:58А Серия. "Рома" – "Интер". Бошланғич таркиблар маълум!  0 22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  67 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   31 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  1

ЖЧ-2022 саралаш. 5 сентябрь куни ўйнамайдиганлар нима қилади? Новости

ЖЧ-2022 саралаш. 5 сентябрь куни ўйнамайдиганлар нима қилади?

Хабарингиз бор, 5 сентябрдан ЖЧ-2022 саралаш босқичининг Осиё минтақаси иккинчи раунд баҳсларига старт берилади.

"D" гуруҳида кураш олиб борадиган Ўзбекистон терма жамоаси қуръа жараёнида иккинчи саватчадан ўрин олгани боис 5 сентябрь куни ўйнайди, бироқ 10 сентябрда дам олади. Шу боис 10 сентябрь куни Ироқ термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. 

Қуръа ташлашда 1-саватчада бўлган терма жамоалар эса 5 сентябрь куни ўйнамайди ва баҳсларга 10 сентябрдан қўшиладилар. Табиийки 5 сентябрь ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун айни муддао. Лекин Хитой, Эрон, Австралия терма жамоаларининг 5 сентябрда ким билан ўйнаши ҳақида ҳеч қаерда маълумот берилмаган. 

Бизнинг гуруҳдошимиз Саудия Арабистони шу куни Малига қарши назорат баҳсини ўтказади ва мазкур беллашув Тошкент вақти билан 22:00да старт олади. Шунингдек, 5 сентябрь куни Япония Парагвай, Жанубий Корея эса Грузия билан ўйнайди. БАА терма жамоасининг Шри Ланкага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши кўрсатилган, фақат ўйин санаси 31 август ёзиб қўйилган. 

Лекин биз учун муҳими 5 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоасининг Фаластинга қарши қандай ўйин кўрсатиши. Ундан кейин Саудия Арабистони - Мали ўртоқлик учрашувига эътибор қаратсак бўлади. 

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика