RU

Последние новости

22:48"Golden Boy" мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати маълум бўлди  0 22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  1 21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0 21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  3 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  5 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  7 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  1

Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади Новости

Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади

Жаҳон чемпионати дебютанти ҳақида сиз билган ва билмаган қизиқарли фактлар.

Куни-кеча Африкада ҳам ЖЧга йўлланмани қўлга киритган яна бир нечта терма жамоа номи маълум бўлди. Улар орасида айниқса Кабо-Верде борлиги кўпчиликни ҳайратга солди, яна бошқа томондан қувонтирди. Сабаби, балки иштирокчилар сони ортгани туфайли, мундиалда яна бир янги номга гувоҳ бўламиз. Худди Ўзбекистонда бўлгани каби Кабо-Вердеда ҳам ақлбовар қилмас хурсандчилик, катта ютуқ қайд этилди. Шу сабабли бугун мана шу мамлакат ҳақида батафсил тўхталишга қарор қилдик. Ишонинг, баъзи фактлар сизни лол қолдириши аниқ.


Кабо-Верде – кичик, аммо жуда қизиқарли маълумотларга эга мамлакат!

Расмий номи – Кабо-Верде Республикаси.

Пойтахти – Прая.

Аҳолиси – 583.25 минг

Мамлакатдаги расмий тил – португал тили. Маҳаллий аҳолининг аксарият қисми кундалик турмушда эски португал тилига асосланган креоль (колония давлатларида маҳаллий аҳоли ва Европанинг турли  мамлакатлари (инглиз, француз ёки португал) тиллари қоришиши оқибатида юзага келган тилдан фойдаланади. Мамлакатнинг кўп жойларида инглиз ёки француз тилларида сўзлаша оласиз.


Пул бирлиги – Кабо-Верде Эскудоси. Унинг қиймати еврога қаттиқ боғлиқ.

Вақт минтақаси – UTC-1. 

Иқлим ва об-ҳаво. Кабо-Вердеда йил давомида қуруқ ва анчайин қулай тропик иқлим ҳукмронлик қилади. Ўртача ҳаво-ҳарорати +26°Сни ташкил қилади. Тропик ёмғирлар мавсуми эса август-октябрь ойларига тўғри келади, бироқ умумий олганда мамлакатда ёғингарчиликни у қадар кўп деб бўлмайди.


Атлантика ўртасидаги ороллар

Кабо-Верде — қуёш нури ва океан сувларида жойлашган 10 та вулқон ороли. 

Африканинг энг тинч "бурчаги"

Ҳеч қандай уруш, диктаторлар ва давлат тўнтаришлари — тинчлик, қўшиқлар, рақс ва табассум.


Фогу вулқони — мамлакатнинг юраги

Эътиборли жиҳати вулқон бундан бор йўғи 11 йил аввал ҳам ўзини барчага эслатиб қўйган. Отилиш баландлиги эса океан сатҳидан 3 км баландликкача кўтарилган. 

Одамлар ва ҳаёт тарзи

Энг катта диаспоралардан бири

Бошқа давлатларда мамлакат аҳолисидан икки баробар кўпроқ кабо-верделиклар истиқомат қилишади! Энг кўпи — Португалия, Нидерландия ва АҚШда. 

Саводхонлик даражаси ўта юқори — тахминан 90% Бу Африкадаги энг яхши кўрсаткичлардан бири саналади

"Кичик мамлакат — катта юрак"

Аҳолиси — расмий маълумотларга кўра 600 мингдан камроқ, қатор манбаларда 583.25 минг. Қизиғи, уларни дунёдаги энг кўп табассум қиладиганлар деб аташади.


ЖЧ-2026 АФК (Африка футбол конфедерацияси) саралашида Кабо-Верде "D" гуруҳидан жой олганди. Қуръадан сўнг гуруҳнинг яққол фаворити сифатида Камерун терма жамоаси эътироф этилганига қарамай, Кабо-Верде сафарда имкониятни бой берган бўлсада, ўз майдонида номдор рақибни таслим қила олди. Якуний жадвалда (7 ғалаба, 2 дуранг, 1 мағлубият билан) Кабо-Верде биринчи ўринни эгаллади ва иккинчи ўриндаги Камерунни 4 очкога ортда қолдирди.

Тарихий ўйин. Саралашнинг сўнги учрашувида Кабо-Верде ўз уйида Эсватини терма жамоасини 3:0 ҳисобида енгди. Ушбу баҳсда Дайлон Ливраменто, Вилли Семедо ва Стопира голларга муаллифлик қилишди.

Аҳоли сони бўйича мундиал иштирокчилари ичида энг кичик мамлакатлардан бири.

Аҳолиси тахминан 525 – 600 минг (расмий маълумотга кўра 583.25 минг) ва улар Жаҳон чемпионатига чиққан аҳолиси энг кам иккинчи давлат (биринчиси — Исландия, 2018 йилда).


Кабо-Верде терма жамоаси бош мураббий Педру "Бубиста" Лейтан Бриту 1970 йилнинг 6 январида таваллуд топган, собиқ футболчи. Мураббий сифатида маҳаллий "Минделенси", "Академика ду Минделу", "Спортинг Прая" ва "Батуке" клубларида ишлаган. Кейинчалик терма жамоада бош мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият олиб бориб,   

Илгариги позицияси: марказий ҳимоячи

Терма жамоани бошқаришни 2020 йиллар атрофида бошлаган

Унинг қўл остида жамоа илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди


Ўйин услуби: 

Мураббий учун энг муҳими интизом ҳисобланади. Унинг жамоалари одатда 4-3-3 ёки 4-2-3-1 тактик тизимида ҳаракат қилишади. Жамоавий руҳ — ҳар бир ўйинчи ўз ролини аниқ билади. Шунингдек, мутахассис диаспорага алоҳида эътибор беради. Айтиб ўтганимиздек, кабо-верделикларнинг анча-мунчаси бошқа мамлакатларда истиқомат қилади. Футбол федерацияси, жумладан, мураббий ана шундай Европада туғилган футболчиларни мунтазам равишда кузатиб боради ва терма жамоага таклиф қилади.


Машҳур футболчилари

Стопира — тўлиқ исми Ианике дос Сантос Тавареш, ҳимоячи.

Тавареш 1988 йил 20 май санасида Нусса-Сеньора-да-Грасада дунёга келган, ҳозир Португалиянинг Иккинчи лигаси иштирокчиси "Торренсе" клуби шарафини ҳимоя қилади. 37 ёшли ҳимоячи Эсватинига қарши тарихий учрашувда голлардан бирига муаллифлик қилди. 

Райан Мендеш — тўлиқ исми Райан Исаак Мендеш Граса, жамоа сардори ва ҳужумчи. 

Райан 1990 йил 8 январь санасида Минделу шаҳрида дунёга келган. Африка миллатлар кубоги (AFCON-2023) турнирида жамоасини чорак финалгача етиб боришига катта ҳисса қўшган. Туркиянинг "Кожалиспор" клуби шарафини ҳимоя қилади.

Дайлон Ливраменто — тўлиқ исми Дайлон Роша Ливраменто до Росарио, ҳужумчи

Дайлон 2001 йил 4 май санасида Нидерландиянинг Роттердам шаҳрида таваллуд топган. Эсватини билан ўйинда ҳисобни очган Дайлон жамоанинг саралашдаги тўпурари ҳам бўлди. 


Футбол мухлислари учун бонус:

Кабо-Вердеда футбол — миллий эҳтирос даражасида!

Деярли ҳар бир оролнинг ўз футбол жамоаси бор. ЖЧ-2026 эса мамлакат миқёсидаги байрамга айланиб, одамлар бир неча кун буни нишонлашди. 

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, худуди кичик, лекин одамлари ўзимизникиларга ўхшаб кетадиган бағрикенг, хушчақчақ ва энг муҳими Кабо-Верде ҳам тарихда илк бор мундиалда иштирок этади. Улар учун шунинг ўзи катта натижа. Бевосита мусобақадаги натижа қандай бўлиши унчалик аҳамиятли эмас, у қандай бўлсада, янги тарихнинг бошланиши бўлади! 


Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Автор : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +6   

Комментарии

   
15 окт 22:17:09
Tulkin Alimov
Ответ на комментарий пользователя Sardorbek..
Kabo verdeda xavaskorlar o'ynamas ekanmi kim biladi))
Шундай бўлса Португалияни гуруҳига тушсин дейсизда)
   
15 окт 20:13:40
تعمورخن ومار خجا
Bunaqa J CH GA CHIQISH BARIBIR UNCHALIK TATIMAS EKAN 32 TALIK XAQIYQIY JAXON CHEMPIONATI EDI AFSUS OʻSHANGA XECH CHIQOLMADIK
   
15 окт 14:49:20
Sardorbek..
Kabo verdeda xavaskorlar o'ynamas ekanmi kim biladi))
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика