Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади
18 окт 2025 22:23
Новости
Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади
Қизил карточка олган мураббий "Эл Класико"да иштирок этмайди.
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Испания чемпионатининг 9-тур ўйинида "Жирона"га қарши (2:1) учрашувда майдондан четлатилди. Шу сабабли, кўк-анорранглилар бош мураббийи кейинги турда "Реал Мадрид"га қарши ўйинда майдон четидан жамоани бошқара олмайди.
"Барселона" "Жирона" устидан ғалаба қозонганидан сўнг 22 очко тўплаб, Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамликка чиқди. "Реал"нинг 21 очкоси бор, бироқ "Хетафе"га қарши ўйин (19 октябрь) ҳали олдинда.
"Эл Класико"дан олдин ҳар икки жамоа Чемпионлар лигасидаги уй ўйинларини ўтказади: "Барселона" 21 октябрь куни Грециянинг "Олимпиакос" жамоасини қабул қилади, "Реал" эса эртаси куни Италиянинг "Ювентус" жамоасига қарши майдонга тушади.
Похожие новости
01:50
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди 39
23:11
Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади" 4
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии