RU

Последние новости

13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  2 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   5 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  7 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  17 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  23 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  14

ЖЧ-2022. Плей-офф масаласини ҳал қилган Франция ҳали имкониятни йўқотмаган Тунисга қарши (ПРЕВЬЮ) Новости

ЖЧ-2022. Плей-офф масаласини ҳал қилган Франция ҳали имкониятни йўқотмаган Тунисга қарши (ПРЕВЬЮ)

Бугун "D" гуруҳида ўйинлар якунланади.

Иккита турдан кейиноқ плей-офф йўлланмасини нақд қилиб қўйган Франция терма жамоаси бугун битта дурангга эга, ҳали плей-оффдан умидини узмаган Тунисга қарши ўйин ўтказади. 

Амалдаги чемпион Франция аввалига Австралияни, кейин эса Данияни мағлубиятга учратди. Тунис эса Данияга қарши илк турда дуранг ўйнаганди. Иккинчи турда эса Австралиядан мағлубият қабул қилиб олинган. Аммо ҳали имконият йўқотилмаган: бунинг учун Франция мағлуб этилиши, шунингдек Австралия - Дания ўйинида дуранг қайд этилиши лозим. 


Тунис ҳали ЖЧ-2022да гол урмади

Тунис терма жамоасини сермаҳсул дея олмаймиз. Улар ўйинларда ўртача 1,3 тадан гол уришади. Ушбу мундиалда эса Жалел Кадри шогирдлари умуман гол ура олишмади. Жамоа ортда қолган иккита ўйинда рақиблар дарвозаси томон умумий ҳисобда 5 тагина аниқ зарба беришган. Уларни хавфли зарба дея олмаймиз ҳам. 


Франция яна ғалабага ўйнайдими? 

Тунисга қарши ўйин олдидан асосий масала - Мбаппе асосий таркибда тушадими? Франция 1/8 финал масаласини ҳал қилиб бўлган. Тунисга қарши ўйин эса аввалги учрашувларда захирада қолган футболчиларни майдонда синаб олиш учун яхши имконият бўлиши мумкин. 

Мбаппе ҳар икки ўйинда ҳам тўлиқ ҳаракат қилганди. Аммо Дешам ғалаба учун ўйнашини ва асосий таркибга имкон бериш мумкинлигига шаъма қилган. 



Тахминий таркиб ва тактика


Кадри катта эҳтимол билан Тунисни яна 3-4-2-1 схемаси бўйича ўйнатишда давом этади. У ҳужумкор жамоага қарши ўйин учун яхши самара берадиган услуб. Дисквалификация қилинган ва жароҳат олганлар йўқ. Шу сабабли Тунис ўзининг энг асосий ва оптимал таркиби билан майдонга тушса керак. 

Франция эса 4-2-3-1 схемасида ҳаракат қилмоқда. Аммо жамоа плей-офф масаласини ҳал қилганини инобатга олсак, таркиб аввалгиларига қараганда ўзгариб кетиши эҳтимоли юқори. 


3-тур олдидан гуруҳдаги вазият


Учрашув бугун соат 20:00да бошланади. Ўйин "Спорт ТВ" орқали жонли эфирда намойиш этилади. 

championat.asia эса одатдагидек мазкур баҳсни онлайн матнли трансляция қилади. 


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика