RU

Последние новости

22:40АПЛ. "Челси" - "Борнмут" 2:1  0 22:35Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади"  1 22:25АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Юнайтед" 0:2  0 22:00Ла Лига. 37-турдаги 9та ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  4 22:00АПЛ. "Манчестер Сити" — 2023/24 йилги мавсум чемпиони!  64 21:05Суперлига. Олмалиқда 8 та гол урилган оқшомда ОКМК "Сўғдиёна"ни таслим қилди  20 21:02Суперлига. Водий дербисида "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этди  181 20:26"Сассуоло" B Серияга тушиб кетди. Клуб Италия олий дивизионида сўнгги 11 мавсумда иштирок этди  3 19:58Алексей Евстафеев "Дўстлик" бош мураббийи этиб тайинланди  3 19:34FourFourTwo талқинига кўра Европада ўйнаган энг яхши аргентиналик футболчи номи маълум  8 18:35Серия А. "Сассуоло" - "Кальяри" 0:2  0 18:24РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Спартак"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 64 дақиқа ҳаракат қилди, Ашурматов эса...  0 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  13 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12 16:58"Андижон" ўз уйида ўтган шиддатли баҳсда "Металлург" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

ЖЧ-2022. Испания терма жамоаси Коста-Рика дарвозасига 7та гол урди Новости

ЖЧ-2022. Испания терма жамоаси Коста-Рика дарвозасига 7та гол урди

Испани ҳамда Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2022 ўйини якунига етди.

Испания

Дани Ольмо - 11', Марко Асенсио - 21', Ферран Торрес - 31', Ферран Торрес - 54', Гави - 74', Карлос Солер - 90', Альваро Мората - 90'

Чемпионат Мира. Группа Е . Тур 1

23/11/2022, 20:00

0
:
7
Завершен

Коста-Рика

Стадион: Al Thumama Stadium, 40013 зрителей

Главный судья: Mohammed Abdulla Mohammed

45'
90'
11'  Дани Ольмо
21'  Марко Асенсио
21'  Жорди Альба
31'  Ферран Торрес
54'  Ферран Торрес
57'  Ферран Торрес (Альваро Мората)
57'  Педри (Карлос Солер)
64'  Серхио Бускетс (Коке)
64'  Жорди Альба (Алехандро Бальде)
69'  Марко Асенсио (Нико Уильямс)
74'  Гави
74'  Альваро Мората
90'  Карлос Солер
90'  Альваро Мората
90'  Дани Ольмо
46'  Карлос Мартинес (Кендалл Уостон)
61'  Энтони Контрерас (Альваро Самора)
61'  Джевисон Беннетт (Брайн Руис)
68'  Франсиско Кальво
72'  Сельсо Борхес (Брэндон Агилера)
82'  Брайан Овьедо (Рональд Матаррита)
90'  Хоэль Кэмпбелл

Испания – Коста-Рика 7:0

"Ал-Тумама"

Голлар: 1:0 – 11 Ольмо, 2:0 – 21 Асенсио, 3:0 – 31, пенальти Ферран Торрес, 4:0 – 54 Ферран Торрес, 5:0 – 74 Гави, 6:0 – 90 Солер, 7:0 – 90 Мората.

Испания – Унаи Симон, Аспиликуэта, Лапорт, Родри, Альба (Бальде, 64), Бускетс (Коке, 64), Педри (Солер, 57), Гави, Ольмо, Асенсио (Уильямс, 69), Ферран Торрес (Мората, 57).

Коста-Рика – Навас, Фуллер, Мартинес (Уостон, 46), Дуарте, Кальво, Овьедо (Матаррита, 82), Борхес (Агилера, 72), Техеда, Кэмпбелл, Контрерас (Самора, 61), Беннетте (Руис, 61).

Огоҳлантириш: Кальво (68).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+3. ГООООЛ! Альваро Мората формасига ёзилган рақамни ҳисобда акс эттирди. Жамоадоши билан "девор" услубида ўйнаб, тўпни қабул қилган Альваро чап оёғида Навасни мағлуб этди. 7:0.

90. Учрашув асосий вақтига 8 дақиқа қўшиб берилди.

90. ГОООООЛ! СОЛЕР! ГЕЙМ-СЕТ-МАТЧ! Кичкина Уильямс қанотдан узатган тўпни Навас қайтаргандек бўлди, аммо тўп Карлосга тушди ва Солер ҳисобни 6:0 кўринишига келтирди.

85. Ўйиндан кейинги статистика даҳшат бўлса керак.

80. Тўп ҳали ҳам испанларда ва рақиб жамоа майдонда борлиги билинмаяпти.

75. ГОООООЛ! СУПЕР ГОЛ! Гави Моратанинг қанотдан узатган тўпини тўхтатмай ўнг оёғининг ташқи қисми билан дарвозага йўллади. Тўп устунга тегиб, дарвозадан жой олди. 5:0.

73. Тўп Нико томонга кетаётганди, аммо у офсайддалигини ҳисобга олиб, тўпга тегмади, бироқ унинг жамоадоши ҳужумни якунлашга улгурмади.

69. Ўзгариш: Марко Асенсио ўрнига Нико Уильямс (Иньяки Уильямснинг укаси) майдонга тушди. Унинг акаси Иньяки Гана сафида тўп тепади.

68. Сариқ карточка. Франсиско Кальво Солерга нисбатан қўпол ўйнагани учун жазоланди.

64. Ўзгариш: Хорди Альба ва Бускетс майдонни тарк этишди, уларнинг ўрнига Коке ва Алехандро Балде майдонга тушди.

63. Мората катта тезликда тўпни қабул қилиб, дарвоза томон зарба берди, аммо ноаниқ.

62. Испанлар 4та голдан сўнг тўхташ ҳақида ўйлашмаяпти, таркиб ёш футболчилардан иборатлиги ва улар голларга чанқоқлиги кўриниб турибди.

57. Испанларда ўзгариш: Ферран Торрес ҳамда Педрилар ўрнига Солер ва Мората тушди.

54. ГОООООООЛ! ТОРРЕС! Ферран жамоадоши билан "девор" услубида ўйнаб, жарима майдончасига кирди. У тўпни йўқотгандек кўринганди, аммо Торрес танаси билан рақибларни ёпди ва ўгирилиб зарба берди. 4:0.

52. Торреснинг ерлатиб жарима майдончаси ичига узатган тўпини рақиб футболчиси аутга тепиб юборди.

48. Асенсиоооо... Марконинг 17 метрлардан берган зарбасидан сўнг тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45+3. Испанлар биринчи бўлим режасини идеал бажаришди.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

42. Испания терма жамоаси ҳозиргача рақибдан 5-6 баравар кўп пас берган бўлса керак, чунки тўп рақибга деярли насиб этмаяпти.

35. Дани Ольмо катта тезликда дарвоза томон югура кетди, тўп ҳам унда эди, аммо у тўпни ўзидан узоқлаштирди ва вазият йўққа чиқди. Ҳакам байроқчасини кўтариб офсайд борлигини кўрсатди.

31. Тўп қаршисида Ферран Торрес. Зарбаааа... ГООООЛЛЛЛ! 3:0.

29. ПЕНАЛЬТИ! Коста-Рика ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ичида Хорди Альбани йиқитди. Ҳакам иккиланмай нуқтани кўрсатди.

26. Испания яратаётган вазиятни шу ерга ёзадиган бўлсак таркибни 2-3 марта эслаб ўтишга тўғри келади, чунки ҳужум давомида тўп деярли барча футболчиларга бориб қайтаяпти.

21. ГООООЛ! АСЕНСИОООО! Бускетс тўпни марказдан ҳаволатиб чап қанотга узатди, Хорди Альба бир тегиниш билан тўпни марказроққа йўналтирди ва Марко тўпни дарвозага жойлади. 2:0.

20. Испанларнинг ўйин кўпчиликка маъқул келаётгандек, чунки ижитимоий тармоқларда уларни мақтаб, кўплаб илиқ сўзлар ёзилмоқда.

18. Коста-Риканинг теп югур ўйини фойда бермаяпти, узун пасдан сўнг Унаи Симон тўпни эгаллаб рақиб жамоа ҳужумини якунлаб беряпти.

11. ГООООЛ! ОЛЬМО! Дани Педрининг рикошетга учраган узатмасидан сўнг тўпни танаси билан тўсди ва рақиб қаршилигини енгиб, дарвозани ишғол қилди.

7. Испанлар кутилганидек тўпга эгалик қилишни бошлаб юборишган ва вақти-вақти билан ҳужум қилиб, рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратишяпти.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Испания – Унаи Симон, Аспиликуэта, Лапорт, Родри, Альба, Бускетс, Педри, Гави, Ольмо, Асенсио, Ферран Торрес.

Коста-Рика – Навас, Мартинес, Дуарте, Кальво, Фуллер, Овьедо, Борхес, Техеда, Кэмпбелл, Контрерас, Беннетте.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика