Иско оёғи сингани сабабли Евро-2024 мусобақасини ўтказиб юбориши мумкин
17 мая 2024 18:07
Новости
Иско оёғи сингани сабабли Евро-2024 мусобақасини ўтказиб юбориши мумкин
"Бетис"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Иско чап оёқ болдир суягини синдириб олди.
Клуб сайти хабарига кўра, ҳозир шифокорлар футболчига жарроҳлик амалиёти керакми ёки йўқлигини ҳал қилишмоқда.
32 ёшли Иско жорий мавсум "Бетис" сафида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Жароҳати туфайли унинг 2024 йилги Европа чемпионатидаги иштироки сўроқ остида. Ярим ҳимоячи 2019 йилдан буён Испания терма жамоасига чақирилмаган бўлса-да, унинг ўзи ҳам бош мураббий Луис де ла Фуэнте уни Германия сафари учун жамоага жалб этишини истисно этмади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии