RU

Последние новости

23:07Австрия - Франция. Таркиблар маълум  1 22:59"Евро"даги дастлабки сенсация! Словакия Бельгияни мағлубиятга учратди  23 22:34Миржалол Қосимов: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  7 22:20Евро-2024. Руминия - Украина 3:0  3 22:05Суперлига. "Локомотив" - "Динамо" 0:2  1 21:56Суперлига. Абрамов "Локомотив"ни мағлуб этди  16 21:05Суперлига. ОКМК «Олимпик»ни мағлуб этди ва турнир жадвалининг биринчи поғонасига кўтарилиб олди  16 19:53Евро-2024. Руминия Украинани йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:50"Милан" ҳимоячисини 100 млн еврога сотишга тайёр  2 18:58Суперлига. "Олимпик" – ОКМК. Таркиблар маълум  4 18:45"Порту" "Барселона" ҳимоячисини харид қилиши мумкин  0 18:20Перу, Венесуэла ва Парагвай терма жамоаларининг Америка Кубоги учун қайдномаси маълум  0 17:55"Қизилқум" – "Андижон" ўйинида ҳакамлар баҳсли 5 вазиятдан 4 тасида меҳмонлар зарарига қарор чиқарган  52 17:30"Арал" – "Пахтакор" учрашуви Нукусда эмас, Тошкентда ўтказилади  32 17:09Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа боришига ишончим комил. Украинадан ташқари, Англия терма жамоасига мухлислик қиламан"  19

Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас Новости

Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас

"Ов" бошланди.

Саудия Арабистони жаҳон юлдузларини ўз чемпионатига жалб қилиши янгилик эмас. Келаётган ёзда эса араблар шов-шувли трансферларнинг навбатдаги "ёмғирини" ваъда қилишмоқда.


Алиссон

Бу ажойиб харид бўларди. Алиссон "Рома"далигидаёқ ўзига омма эътиборини қаратган, аммо чинакамига машҳурликка "Ливерпул"да эришди — у Клоппнинг феноменал лойиҳасининг бир қисмига айлана олди. ЕЧЛда зафар қучди, Англия чемпионига айланди. "Сити" ва Эдерсон билан рақобат қилди ва 2019 йилда дарвозабон учун барча индивидуал совринларни қўлга киритди – жумладан, "Лев Яшин" номидаги совриннинг илк соҳибига айланди.

Клоппнинг "Ливерпул"даги даври охирлаб бормоқда (ушбу кинонинг охирги қисми исталгандек чиқмаётган бўлсада) – етакчилар янги чорловларни ўрганиб чиқишмоқда. Ўша Алиссоннинг ҳам муносиб ўринбосари топилгандек - Келлехер. Ливерпулликлар билан бразилиялик голкипер барча совринларни қўлга киритди, энди эса номаълум давр арафасида турибди – янги мураббий, янги тизим, жамоа ўзаги ўзгариши. Совринларни энди бироз кутиб туриш зарур бўладиган чоғи. Демак, кетиш учун сабаблар етарлича.


Эдерсон

Алиссоннинг ҳамюртининг вазияти бироз яхшироқдек. Эдерсон гуллаб-яшнаётган ва бир йил аввал ЕЧЛни қўлга киритган "Сити"да ва Англиядаги барча совринлар учун асосий номзодлигича қолмоқда. Пеп жамоани руҳлантира олмоқда ва совринлар учун мотивация топиш муаммоси бўлмайдигандек.

Муаммо ўйин амалиёти билан ҳам бўлмаса керак. Эдерсон – ёрқин бўлмасада, ишончли кипер. Қўшимчасига, оёқда яхши ўйнайди ва тўп назоратида иштирок этади. Гвардиола жамоалари учун бу муҳим сифат. Қўшимчасига, у Алиссондан ёшроқ ҳам. Табиийки, Премьер-Лигани ва умуман Европанинг гранд клубларидан бирини тарк этиш учун сабаблар ҳам анча камдек.

Бу жарангдор харид бўларди, бироқ Эдерсон учун "Сити"да қолиш яхшироқ вариантдек. Шу ўринда, агарда Алиссон лигани тарк этса, бу Эдерсоннинг термадаги ҳолатини ҳам мустаҳкамланишига олиб келади. Беккер жароҳат олганида айнан у асосий таркибдан ўрин эгаллаганди – энди эса тўлақонли биринчи рақамга айланиш имконияти пайдо бўладигандек.


Муҳаммад Салоҳ

Салоҳ вазиятида шайхларга унинг шартномаси ёрдам бериши мумкин. Келишув 2025 йилнинг ёзигача мўлжалланган – ва ҳозирча янгисидан дарак йўқ. Клуб спорт директори Клопп кетсада ва ёши анча ўтиб қолган бўлса ҳам етакчини таркибда сақлаб қолиш тарафдори. Футболчининг ўзи эса келажаги борасида бир қарорга келиши керак. "Ливерпул"дан у топ ижрочига айланди, уни мухлислар яхши кўришади. Шу билан бирга мисрлик охирги вақтларда стабиллик билан муаммоларга дуч келаётганини ҳам сезиш қийин эмас. Қўшимчасига, қайта қурилиш лойиҳаси унга ҳам таъсир қилиши турган гап.



Яқин Шарқ футбол нафақаси учун яхши локация бўларди. Шайхларнинг ўзи ҳам бундай футболчи учун каттагина маблағдан воз кечишга тайёрлар – бу эса "Ливерпуль" учун молиявий жиҳатдан катта ёрдам бўларди ва ўша пулларнинг маълум қисмига муносиб ўринбосарни сотиб олиш ҳам мумкин.


Кевин Де Брюйне

Ҳаттоки фантазияси ўта кучли мухлислар ҳам Гвардиола бельгияликни қўйиб юборишини тасаввур қилиши осон бўлмаслиги аниқ. Кевин унинг тизимидаги энг муҳим деталь, "Сити"нинг кўп йиллик етакчиси ва рақиб дарвозаси олдида хавф туғдириш бўйича устаси фаранг.

Ярим ҳимоячи жароҳат сабаб мавсумнинг ярмини ўтказиб юборди ва ўтган йилги ЕЧЛ финалини ҳам усиз юта олишди – буни қарангки, Кевинсиз ҳам ҳаёт бор экан. Бироқ бу бельгияликдан осонликча воз кечиш мумкин дегани эмас. Де Брюйне билан "шаҳарликлар" шунчаки ажойиб ўйин намойиш этишади. Бу ҳамкорликни тўхтатшдан ҳеч кимга фойда бўлмайди. Нима бўлганда ҳам де Брюйне арабларнинг рўйхатида бор, бу йил бўлмаса, кейинги мавсум музокараларга қайтамиз.


Каземиро

МЮ таянч ярим ҳимоячиси учун эса чемпионатни алиштириш жуда ҳам керакдек. "Манчестер Юнайтед" Каземирони арзонга қўлга киритгани йўқ, чунки "Реал"да у жаҳон юлдузига айланиб улгурганди. МЮ тан олгиси келмаган бўлса ҳам, ўзининг "пик" даврини у "Реал"да яшаб бўлганди. Хавбек қисқа вақт ўзининг юқори даражасини сақлаб қолди, лекин бу узоқ давом этмади. АПЛда қаршилик даражаси ҳам юқорироқ ва йиллар ўтгани сайин, футболчи яхши спорт формасига киришига кўпроқ вақт талаб қилинаверади. 

Бугунги кунга келиб Каземиро майдон марказини МЮ учун ишончли нуқта қилиб бера олмаяпти, баъзида эса унинг хатолари ва таваккалчилиги қимматга тушмоқда. Ёрқин мисол – "Кристал Пэлас"дан учралган йирик мағлубият. Каземиро майдонга "қизил иблислар" сафида тушган бўлсада, бир нечта голда "бургутлар"га ёрдам бериб юборди. Саудия Арабистони – "Юнайтед" учун сарфланган пулларнинг ҳеч йўқ бир қисмини қайтариш учун ягона вариант. Араблардан кўпроқ таклиф қиладигани топилмаслиги турган гап. Европада эса ҳозирги Каземирога харидор топилмаса керак.


Бруну Фернандеш

Португалиялик ҳозирги ҳолатдаги МЮда ҳам, Кевин Де Брюйненинг "Сити"даги таъсиричалик, фойдали ўйин кўрсата олмоқда. Гап иқтидор, индивидуал сифатлар ва улардан фойдаланган ҳолатда вазиятни ижобий якунлаш ҳақида кетмоқда.

Фернандеш – "Манчестер Юнайтед"нинг охирги йиллардаги кам сонли омадли трансферларидан бири ҳисобланади. Ва у эндигина 29 ёшда. "Юнайтед" унга ишонади ва клубдаги ички муҳит Бруну учун қадрдон бўлиб улгурган. Ёш иқтидорлар "катта" бўлгач, Гарначо, Майну ва Хейлунд етакчиларга айланишади ҳамда Бруну уларнинг қария-устози бўлиши мумкин. Вазиятга умумий қарасак, Фернандеш Манчестерни тарк этишига эҳтиёж йўқдек. Аммо "Манчестер Юнайтед" олдиндаги мавсум(лар)ни қандай ўтказиши ҳақидаги саволга ҳозир ҳеч ким жавоб бера олмайди. 



Тўғри, ушбу футболчилар АПЛнинг ўзида ҳам ёмон маош олмайди, лекин кўз очиб юмгунча, "нафақа" даври ҳам келиб қолишини унутмаслик зарур.


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Автор : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +4   

Комментарии

   
18 мая 21:24:22
Bratello
Алиссон кетмаса керак, Салахга 250 миллион берса кетади
   
18 мая 21:22:46
TeMuR1994
bular
jinni bo'bqopdi
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика