RU

Последние новости

22:45"Астон Вилла" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  2 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  1 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  17 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  28 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  8 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2 18:57Лапорта "Барселона" президентлигига қайта сайланмоқчи  10 18:28"Насаф" етакчисига нима бўлди?  7 18:10Анчелотти атайин "Реал"ни мағлубият томон етакладими?  26 17:49Кристофер Нкунку муҳим ўйинларда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмагани туфайли "Челси"дан кетмоқчи  1 17:25Харри Кейн "Тоттенхэм"га қарши курашади  0

ЖЧ–2018 саралаши. Сурия – Ўзбекистон учрашуви БААлик ҳакамлар гуруҳига топширилди Новости

ЖЧ–2018 саралаши. Сурия – Ўзбекистон учрашуви БААлик ҳакамлар гуруҳига топширилди

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ЖЧ–2018 турнири “А” гуруҳи 6-туридан ўрин олган Сурия – Ўзбекистон учрашуви расмийларини тайинлади.

Мазкур ўйинни БААлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Абдулла Муҳаммад Ҳасан учрашув бош ҳаками этиб тайинланди. Унга қанотларда Муҳаммад ал-Ҳаммадий ҳамда Ҳасан ал-Маҳрий ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифаси Аҳмад Ҳамис ал-Нақбийга топширилди.

Ҳакамлар назоратчиси сифатида австралиялик Эдвард МакГрегор иш олиб боради. Учрашув комиссари – Хин Чёнг (Гонг Конг). Хитойлик Сьяолонг Денг ОФК вакили сифатида ўйинга таклиф этилди.

Сурия ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашув 23 март, пайшанба куни бўлиб ўтади. Учрашувда Сурия номинал мезбон бўлгани ҳамда мамлакатда сиёсий барқарорсизлик ҳукмронлик қилаётгани сабабли ОФК ўйинни нейтрал зона – Малайзияда ўтказилишини таъминлади.

Мазкур беллашув Малайзиянинг Серембан шаҳридаги Tuanku Abdul Rahman Stadium стадионида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан 20:00 (Тошкент вақти билан 17:00)да старт олиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Сурия 5 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни банд қилиб турибди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика