RU

Последние новости

23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  25 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  2 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  2 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  1 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  6 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  15 19:57"Реал"нинг Класико учун қайдномаси маълум  15 19:15ОПЛ. "Араз" ва "Сабаҳ" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди, Раҳмоналиев тўлиқ ўйнади  1 18:52Дембеле: "Мбаппе "Олтин тўп"га лойиқ"  13 18:28Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди   54

Жавлон Гусейнов: "Мураббийлар алмашинуви сабабли вазифадан узоқлашиб кетдик" Новости

Жавлон Гусейнов: "Мураббийлар алмашинуви сабабли вазифадан узоқлашиб кетдик"

Индонезия чемпионати баҳслари якунланди. Хабарингиз бор, у ерда ҳамюртимиз Жавлон Гусейнов "Борнео" сафида тўп тепмоқда.

Якунланган мавсумда унинг жамоаси чемпионатни 6-ўринда тугатди. Шундан кейин биз Гусейнов билан мавсум якунлари ва режалари бўйича суҳбатлашдик.  

"Якунланган мавсум қийин ўтди, чунки чемпионат марказлашган ҳолда ўтказилди. Биласиз, ўтган йилдан буён мамлакатда коронавирус билан боғлиқ ҳолат туфайли мусобақа шу тариқа давом этяпти. Ўйинлар дастлаб бўлиниб-бўлиниб ўтказилди. Охирги уч ой давомида баҳслар Бали оролида кечиб, якунда шу жойнинг асосий жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Умуман олганда, чемпионат қийин ва муросасиз ўтди", – дейди Гусейнов. 

Вазифа бажарилмагани борасида

"Борнео" ўз олдига чемпионликни мақсад қилиб қўйганди. Асосий вазифани бажариш учун курашдик. Лекин мураббийлар алмашинуви бўлди. Муҳитда бироз ўзгариш юз бериб, керагидан ортиқ очколарни бой бердик. Натижада, бошқа жамоаларни ўтказиб юбориб, мақсадга эриша олмадик. 

Мураббийлар алмашинуви хусусида

Мавсум давомида икки маротаба мураббийлар алмашинуви рўй берди. Охирги 10 та ўйинда маҳаллий мутахассис қўл остида чемпионатни якунладик. Мураббийларнинг алмашинувига кўпроқ раҳбарият билан келиша олишмагани сабаб бўлди. Иккиси ҳам хорижлик мутахассис эди. Натижаларимиз ҳам ёмон эмасди. Истеъфодан кейинги оралиқда муҳитда ўзгариш юз бериб, натижалар салбий кўриниш олди. 

Фаолияти ҳақида

Тўғриси, якунланган мавсумдаги фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилмадим. Худога шукрки, жароҳатларсиз тугатдим. Янги мавсумда ўз устимда кўпроқ ишлаб, янада кўпроқ ёрдам бермоқчиман. 

Келгусидаги режалари тўғрисида

Режаларимга келсак, "Борнео" билан 2023 йилнинг февралига қадар мўлжаланган шартномам бор. Бу вақт давомида бор кучим билан жамоамга ёрдам бермоқчиман. Янги мавсумда мухлисларни стадионга киритишаркан. Бу эса бизга қўшимча куч беради. Одатда Индонезия чемпионатида ҳар бир баҳсга ўртача 10-15 минг мухлис стадионга ташриф буюрарди. Очиғи, мана шундай атмосферани соғиниб қолдик.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли Гусейнов фаолияти давомида "Нефтчи", "Андижон", "Чаинат Хорнбилл" (Таиланд), "Сўғдиёна", АГМК клублари шарафини ҳимоя қилган.  

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика