RU

Последние новости

03:40ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Гуруҳлардаги ҳолат ва мураббийлар фикри   2 02:52Миллатлар лигаси. Роналду 910-голини урди, Испанияда ғалаба, "Титанлар жанги"да дуранг ва бошқа натижалар  3 02:05Ўртоқлик ўйини. Моуринью жамоаси "Зенит"ни мағлуб қилди  0 00:47Расман: Поль Погба энди жамоасиз  1 00:25Франциянинг 7 карра чемпиони 2-лигага тушириб юборилди  5 00:10Миллатлар лигаси. Португалия - Польша ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  1 23:55Бруней бош мураббийи: "Бу шармандали мағлубият эмас"  1 23:22Ван Нистелрой "Манчестер Юнайтед" билан хайрлашди  0 22:57Ўртоқлик ўйини. Россия термаси Бруней билан учрашувда тарихий рекордни янгилади  7 22:14"Вест Хэм" "Арсенал" ва "Ливерпуль"дан 85 млн фунт талаб қилмоқда  1 21:48Раньери "Рома"га қайтиши ҳақида: "Бу тақдир"  4 21:19Рубен Аморим: "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи бўлганимдан фахрланаман"  5 20:49Бу даҳшат! АПЛ ҳаками гиёҳванд бўлиши мумкин  5 20:29Аббосбек Файзуллаевга “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” соврини топширилди   26 20:02"Реал" собиқ ҳимоячиси клубга Салибани сотиб олишни маслаҳат бермоқда  1

Жасур Жалолиддинов: "Олимпик"ка келиш учун кўп нарсадан воз кечдим" (интервью) Новости

Жасур Жалолиддинов: "Олимпик"ка келиш учун кўп нарсадан воз кечдим" (интервью)

Хабарингиз бор, Жасур Жалолиддинов бу мавсумни "Олимпик" жамоасида бошлади.

 Суперлиганинг биринчи туридан ўрин олган "Пахтакор"га қарши учрашувдан сўнг Жасур Жалолиддиновга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- Ўйин ҳақида...

- Биринчи ўйин "Пахтакор" билан кечди. Амалдаги чемпионга қарши қийин баҳс бўлди. Қуръа ташлаш маросимидан кейин Анталиядаёқ тайёргарликни бошлагандик. Уларнинг йиғинлардаги ўйинлари орқали ўргандик. Бу мавсумда биз қайсидир тарафлама кучайдик ҳам, дея оламан. Бошқа томонидан бизга қийин бўлиши аниқ. Чунки энди ёш жамоа, деб ўйлашмайди. Мана, "Пахтакор" ҳам жанговар руҳда майдонга чиқди. Лекин биз ҳамма нарсага тайёр эдик. Мураббийимизнинг кўрсатмаларини бажариб мақсадимизга эришдик. Умумий қилиб айтганда мавсумни муҳим ғалаба билан бошладик.

- Бундан буён "Олимпик"ни ёш дейишда давом этиш қанчалик тўғри бўлади?

- Ўйлашимча, бизни энди ҳеч ким ёш демайди. Қайтанга янада жиддий қарашса керак. Биз ҳам ёшмиз, деб ўтирмаяпмиз. Ишлаяпмиз. 

-  "Олимпик"даги рақамингиз ҳақида...

- Месси 30-рақамни олгани учун менда ҳам шундай имконият бўлди.  Клубда 30, терма жамоада 10-рақамда тўп тепаман. 

-  "Олимпик"даги режаларингиз қандай?

- Агар ёзда яхши таклиф тушса, кетсам керак, деб ўйлайман. Лекин биринчи даврадан кейин чемпионлик учун курашадиган ўринларда бўлсак, кетаман. 

-  "Локомотив"да тажрибали футболчилар билан ўйнагансиз.  "Олимпик"да эса тенгқурларингиз билансиз. Бу сизга эркинлик ва ўзингизни кўрсатиш имконини берадими?

-  "Олимпик" очилганидан бери менда шундай имконият бўган. Биламан, бу ерга келсам терма жамоада бўлгани каби ўзимни яхши ҳис қиламан. Фақат молиявий томондан ютқазардим. Олимпиядага йўлланма берувчи Осиё кубогига бир йил қолди. Ҳозир пул ва бошқа нарсалардан кечишнинг вақти. Тимур Кападзенинг ёнида шуғулланиб, янада яхши тайёргарлик кўраман. Очиғи мухлисларда ҳам мен ҳақимда пул учун ўйнайди, деган шубҳа бор эди. "Олимпик"ка келиш учун кўп нарсадан кечдим.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика