RU

Последние новости

22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  7 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  1 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  2 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  17 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  2 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4

Жасур Жалолиддинов: "Ислом Қобиловга гол уришга ва голни унинг фарзандига бағишлашга ваъда бергандим" Новости

Жасур Жалолиддинов: "Ислом Қобиловга гол уришга ва голни унинг фарзандига бағишлашга ваъда бергандим"

"Локомотив" ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов "Машъал"га қарши баҳсдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Қизиқ ва қийин ўйин бўлди. Биринчи бўлиб гол ўтказиб юборганимиз учун таваккал қилдик. Ҳимояга камроқ эътибор берган ҳолда ҳужумни ўйладик. Менимча бу ўз самарасини берди. Ўйлашимча, характер кўрсата олдик.

- "Локомотив"даги дебют голингизни урдингиз. Рақиблардан бунчалик осон ўтиб кетишингизни сезганмидингиз?

- Дебют голимни урганимдан хурсандман. Ҳисобда ортда бораётган пайтимизда рақиблар ҳимояда зич ўйнай бошлашди, деярли 7-8 футболчи бўлиб ҳимояланишди. Шу сабабли алдовчи ҳаракатларга эътибор бериш керак эди. Гол урган вазиятда энг тўғри қарор деб шуни билдим. Асосийси - ўйлаган ишим амалга ошди. Жамоанинг ғалабасида ўзимнинг ҳиссамни қўшганимдан хурсандман.

- Голингизни Ислом Қобиловнинг кечагина туғилган ўғил фарзандига бағишладингиз. Буни ўйин олдидан барча футболчилар билан бирга келишиб олганмидингиз?

- Йўқ, ундай бўлмаганди. Ислом Қобилов билан бирга "Бунёдкор" академиясида бирга катта бўлдик, бир жамоа таркибида ўйнадик. У билан муносабатларим аъло даражада. Шу сабабли ўйин олдидан Исломга гол уришга ва голни унинг фарзандига бағишлашга сўз бергандим.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика