RU

Последние новости

20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  9 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  6 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  15 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  467 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Жарималар: бизда ва ОЧЛда Новости

Жарималар: бизда ва ОЧЛда

Суперлиганинг ўтган турида бўлиб ўтган "Бухоро" - "Пахтакор" баҳсидан сўнг ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси "Бухоро" футбол клубини 300 миллион сўм миқдорида жаримага тортди.

Албатта, 300 миллион сўм кичкина пул эмас: долларга чаққанда 37,500 АҚШ доллари бўляпти. Катта пул, тўғрими? Нега жарима солинди? ПФЛ сайтида ёзилишича, ўйин пайтида бухоролик мухлислар учрашув ҳаками, шунингдек "Пахтакор" футболчиларини ҳақоратли сўзлар билан оммавий равишда ерга уришган. Натижада Тартиб-интизом қўмитаси мазкур вазиятни ўрганиб чиққан ҳолда "Бухоро" клубига нисбатан жарима солишни маъқул топди. 

Мухлислар томонидан тартибсизлик айтайлик, ҳакамни сўкиш, майдонга турли нарсалар улоқтириш нафақат бизда, балки Осиё чемпионлар лигасида ҳам рўй бериб туради. ОФК ҳам бундай тартибсизликни эътиборсиз қолдирмайди ва айбдорларни жазога тортади. Лекин 37 минг доллар миқдорида бўлмаса керак. Чунки ОФК аввал вазиятни обдон ўрганиб чиқади ва шундан сўнг қарор қабул қилади. 

Гапимиз қуруқ бўлиб қолмаслиги учун фактларни келтирамиз. 30 март куни ОФК расмий сайти Осиё чемпионлар лигаси ва ОФК Кубоги ўйинларида юз берган баъзи қоидабузарликлар борасида Тартиб-интизом қўмитасининг қарорларини маълум қилди. (Биз буни сайтимизда ҳам чоп этганмиз). Қуйида яна бир бор ОЧЛ ўйинларида кузатилган айнан мухлислар томонидан амалга оширилган ишлар сабаб клублар қанча миқдорда жаримага тортилганини келтириб ўтамиз. 

Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Жазога тортилди: "Тианжин Куанжиан" (Хитой)
Қанча миқдорда: 1,500 АҚШ доллари
Нима сабабдан: Ўйин пайтида мухлислар майдонга ҳар хил лента ва бошқа нарсаларни отгани учун 

Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Жазога тортилди: "Шанхай Шенхуа" (Хитой)
Қанча миқдорда: 5,000 АҚШ доллари
Нима сабабдан: Ўйиндан олдинги чигалёзди машғулот пайтида мухлислар майдонга баклажка отгани учун 

Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Жазога тортилди: "Ал Аҳли" (С.Арабистони)
Қанча миқдорда: 6,000 АҚШ доллари
Нима сабабдан: Ўйин пайтида мухлислар майдонга икки марта турли хил нарсалар отгани учун 

Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Жазога тортилди: "Ал Ҳилол" (С.Арабистони)
Қанча миқдорда: 3,000 АҚШ доллари
Нима сабабдан: Мухлислар ўйин охирида майдонга баклажка отгани учун 

Кўряпсизми, февраль-март ойларида бўлиб ўтган ОЧЛ ўйинларида тўртта клуб айнан мухлисларнинг қилиғи сабаб жаримага тортилган. Энг кўп жарима Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клубига тегишли: 6,000 АҚШ доллари. Энг ками Хитой клуби "Тианжин Куанжиан"га 1,500 доллар миқдорида қўлланилган. Ҳамма жарималарни қўшиб чиқсак, 15,500 АҚШ доллари бўляпти. Бизда эса биргина "Бухоро"га солинган жарима пули 37,500 доллар, яъни 300 миллион сўм. 

Энг қизиғи шуки, ОФК ОЧЛда ўйнайдиган клублар сафарга борганда, шунингдек ҳар бир ғалабаси учун маълум миқдорда пул бериб келади. Шу боис ҳам бундай жарималар кўп клубларга оғирлик қилмайди. ОЧЛда ўйнайдиган клуб учун 6,000 доллар ҳеч нарса эмас дейлик, лекин Суперлигада ўйнайдиган ВИЛОЯТ жамоаси учун 37 минг доллар катта пул бўлса керак.

Одамлар оиламни боқай деб қанча меҳнат қилаётганини унутмайлик. Тўғри, ПФЛ ўз регламентида жарималарни 500 миллион сўмгача деб ёзиб қўйган. Лекин бу мияга нима келса шуни ёзаман бўлмаслиги керак. Қолаверса, футбол клублари - пул ишлаб чиқарадиган фабрика эмас, уларнинг иши футбол фаолияти билан шуғулланиш. 

Биз ПФЛнинг қаттиққўллигига қарши эмасмиз. Трибунада ўзини тута олмайдиган мухлисларга нисбатан албатта жазо бўлиши керак. Аммо ҳадеб клубларни сиқувга олган билан иш битмайди. Нима қилса ўйин пайти мухлисларни тартибга чақирса бўлади? ПФЛ клуб керак бўлса мухлислар билан ҳам ишласин деяпти. Буям яхши фикр, лекин қандай ишлаш кераклигини кўрсатиш учун ПФЛ клубларга тушунтириш ишларини олиб борса ёки ташкилот ходимлари ўйин куни стадионга бориб ўзлари кўрсатиб берса яхши бўларди. 

Х.Холиқов.

Рейтинг: +102   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика