RU

Последние новости

07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  4 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  8 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  3 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  4 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  17 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  4 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  21 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  468 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  6

Жанубий Корея U-23 бош мураббийи Хван Сон Хон: "Агарда тўғри тактика танланса, 10 киши билан ҳам ўйнаса бўлади" Новости

Жанубий Корея U-23 бош мураббийи Хван Сон Хон: "Агарда тўғри тактика танланса, 10 киши билан ҳам ўйнаса бўлади"

U-23 Осиё кубоги иккинчи туридан ўрин олган Вьетнам U-23 ва Корея Республикаси U-23 ўртасиги учрашувда дуранг (1:1) қайд этилди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Жанубий Корея U-23 термаси бош мураббийи Хван Сон Хон қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Марказлашган мусобақаларда шу каби ҳолат кузатилади. Ўйинчиларнинг ҳолати ҳам ҳар хил. Бу мусобақа форматига боғлиқ. Бундай натижа кўрсатаётганимизга айнан шу омиллар сабаб бўлмоқда. 

- Бугунги таркиб биринчи ўйиндагидан анча фарқ қилди. Бунга сабаб нима бўлди?

- Мақсад кўп ўйинчиларни синаб олиш эди. Баъзи футболчилар эса жароҳат олишган. Жамоадаги ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатлари хар ҳил. Айнан шуни билиш мақсадида уларни синаб олдим. Бу футбол. Футболчилар ўйинда жуда яхши ҳаракат қилишди. Бундан мамнунман. 

- Қизил карточкадан сўнг мағлуб бўлмадингиз. Бунга омад сабаб бўлдими?

- Бу саволга жавоб бера олмайман. Футбол шундай ўйин. Агарда тўғри тактика танланса, 10 киши билан ҳам ўйнаса бўлади. Кўп нарса айнан бунга тўғри ёндашишда.

- Мусобақадан олдин қандай фикрлар бор эди?

- Бу жамоада эски мураббий яхши иш олиб борганди. Янги жамоа, кучли ўйинчилар. Тайёргарлик ҳам жойида. Кейинги ўйинда биз яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- Таиландга қарши ўйин олдидан нималар устида ишлаш керак деб ўйлайсиз?

- Юқорида таъкидлаганимдек бу марказлашган мусобақа. Шу сабаб ҳам бироз қийин бўлмоқда. Ўйинчилар кейинги ўйинда борларини беришади. Мен ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламан.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика