RU

Последние новости

08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  0 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  2 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  3

Жамшид Саидов: "Биринчи даврадан сўнг кучайишимиз аниқ" Новости

Жамшид Саидов: "Биринчи даврадан сўнг кучайишимиз аниқ"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг (0:0) меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.


"Ўйин ҳақида ҳеч нарса демоқчи эмасман. Учрашув жуда яхши ўтди. Қарши ҳужум орқали имкониятлар яратишга уриндик. Чунки “Навбаҳор” қандай ўйнашни билишади. Қолаверса, Наманганда ўйнадик. Бугун омад биз томонда эди. Йигитларга, шунингдек, узоқ йўлдан бизни қўллаб-қувватлашга келган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Бугун етакчилардан очко тортиб олганимиздан хурсандман.

Акаки ҳақида ҳозир ҳеч нарса дея олмайман, лекн у биринчи бўлимда жароҳат олди. Бир неча кундан сўнг унинг саломатлиги ҳақида билиб оламиз. Унинг жароҳати сабабли тактикамиз ўзгарди. Чунки у жамоа етакчиларидан бири саналади. Умид қиламанки, Акакининг жароҳати жиддий бўлиб чиқмайди. Чунки олдимизда биринчи даврадаги ОКМКга қарши сўнгги ўйин кутиб турибди. Мухлисларимиз қаршисида бор имкониятимизни ишга солишимиз керак. Бошқа ўйинларга қандай тайёргарлик кўрсак, бунга ҳам шундай тайёргарлик кўрамиз.

Шогирдларимнинг бугунги ўйинидан мамнунман. Режалар ҳақида гапирадиган бўлсак, селекция ишлари олиб борилмоқда, жамоага янги қон керак. Мавсумни яхши бошлагандик, лекин биринчи давра сўнгида омад биздан юз ўгирди. Ўйлашимча, жамоа ёмон эмас. Аммо биринчи даврадан сўнг кучайишимиз аниқ. 

"Навбаҳор" чемпионлик учун курашадиган лидерлардан биридир. Улар билан очиқ футбол ўйнаб бўлмайди. Бугун биз ҳимояландик, аммо "Навбаҳор" таркибида терма жамоанинг ярми жамланган. Уларнинг аксарияти турли клубларда бир неча бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. Рақиб ўз майдонида ўйинни ҳамиша кучли тарзда бошлашини билардик. Улар дастлабки дақиқалардан прессингга урғу берди. Мухлисларнинг мезбонларни қўллаб-қувватлаши ҳам катта аҳамиятга эга. Биз  буни билардик ва шунга яраша тайёрландик. Чемпионатда ҳамма бир-бирини билади. Муҳими, қийин ўйинда очко қўлга киритдик. 

Бугун бизга совуққонлик ва маҳорат етишмади. Қолаверса, ҳаво иссиқ бўлди, бу ҳам футболчиларга таъсир ўтказди", — деди навоийликлар устози.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика