RU

Последние новости

08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  3 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  11 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  4 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  36 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  3 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  13 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  69 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  308

Жамшид Болтабоев: "Австралия билан дуранг ёки ютқазиш учун майдонга чиқмаймиз" Новости

Жамшид Болтабоев: "Австралия билан дуранг ёки ютқазиш учун майдонга чиқмаймиз"

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубоги гуруҳ босқичининг иккинчи турида Ҳиндистонни мағлуб этди (3:0).

Мазкур учрашувдан сўнг "Микст Зона"да Жамшид Болтабоевга юзландик.

"Ҳиндистон биринчи бўлимда ҳам яхши ҳаракат қилди. Биз ўзимиз яратган вазиятлардан фойдаландик. Маҳоратдаги фарқ ҳам сезилди. Уларда деярли яққол вазиятлар бўлмади. Натижа яхши бўлди", - деди Жамшид Болтабоев

- Тўғрисини айтганда, мураббий Осиё Кубогида имконият беради, деб ўйлаганмидингиз?

- Бугунги ўйинда майдонга тушишимни кутмаган эдим. Биринчи бўлимда 3:0 ҳисоби бўлди. Иккинчи бўлимда ҳужумкор футболчиларни туширади, деб ўйлаган эдим. 

- Учинчи турда рақиб - Австралия. Бизга иккинчи ўрин ҳам қулайдек кўринмоқда. Мусобақани давом эттириш учун сизнинг фикрингиз қандай?

- Биринчи ўринга ҳаракат қиламиз. Австралия билан дуранг ёки ютқазиш учун майдонга тушмаймиз. Имкониятлар 50/50. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Барча жамоага қарши яхши тайёргарлик кўриб, ўйнаса бўлади. 

- Австралия таркибдаги Ирвиннинг эвазига кўп очколарга эга чиқмоқда. Австралияга тактик жиҳатдан қандай тайёргарлик кўряпсизлар? 

- Австралиянинг ўйинини жамоа бўлиб ҳали кўрмадик. Ҳиндистон, Сурия билан ўйинларини ўзимиз кузатдик. Кўпчилик ўзига хулоса қилди. Улар европача услубда ўйнайди. Мураббийлар билан ўрганиб чиқиб, шунга яраша тайёргарлик кўрамиз.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика