"Жамоа аъзолари ёрдам беришга тайёр" — Роберто "Барселона"да маошлар камайиши ҳақида
14 авг 2021 21:28
Новости
"Жамоа аъзолари ёрдам беришга тайёр" — Роберто "Барселона"да маошлар камайиши ҳақида
Футболчи маош мавзусида гапирди.
"Барселона" ҳимоячиси Серхи Роберто Каталония клуби футболчиларининг молиявий ҳолати масаласида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Маошимиз камайишига қаршилик қилганмиз? Бундай ахборотлар – мутлақо ёлғон. Биз розилик берганмиз, жамоанинг барча аъолари ёрдам беришга тайёр. Ҳамкорлик қилишни ва "Барселона" молиявий барқарорликка қайтишини истаймиз.
"Барселона"ни Лапорта бошқаришини билиб, ҳаммамиз ойликлар камайишига розилик билдирганмиз. Ёзда бор диққат-эътибор Месси билан музокараларга қаратилганди, аммо бу вақт ортда қолди. Биз дастлабки дақиқаларданоқ ҳамкорлик қилганмиз ва ёрдам беришга шай турганмиз", – деди Роберто.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии