RU

Последние новости

17:50Испания кубоги ярим финалига қуръа ташланди  11 17:28"Челси" Испания терма жамоаси юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:06А Серия клуби Погбага қизиқмоқда  0 16:47U-20 Осиё кубоги. Қирғизистон мусобақани йирик мағлубият билан бошлади  2 16:24"Барселона" ва Левандовски шартномани бир йилга узайтириш бўйича келишувга эришди  0 15:58Винисиус "Реал" билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади  2 15:29Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси - Осиё чемпиони!  22 15:22Тен Хаг Европанинг таниқли клубини қабул қилиб олиши мумкин  2 14:57"Манчестер Юнайтед" ёзда тўрт футболчи билан хайрлашади  0 14:29Ҳусанов атрофидаги турли гап-сўзларга чек қўйиш керак  43 14:27Матбуот анжумани (тўлиқ). Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Футболчиларда катта салоҳият бор, мақсадимиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага йўлланма олиш"  9 13:58"Ал Насср": Саудия Арабистони лигасини Хитой чемпионати тақдири кутмаяпти  9 13:26Фарҳод Нишонов Осиё кубоги олдидан нималар деди?  4 12:58"Атлетико" "Барселона" ўйинчиси учун 50 млн евро атрофида маблағ тайёрлаб қўйди  18 12:55Ўзбекистон – Яман учрашувини қаердан кўриш мумкин?  4

Жалил Кимсанов : “Андижонда ҳам гол уришга ҳаракат қиламан” Новости

Жалил Кимсанов : “Андижонда ҳам гол уришга ҳаракат қиламан”

“Қўқон-1912” жамоаси навбатдаги турда “Андижон” жамоаси билан учрашади. Жамоа аъзолари “водий дерби”сига астойдил тайергарлик кўришмоқда.

Биз машғулотлар пайтида астойдил ишлаётган ҳимоячи Жалил Кимсановни суҳбатга тортдик.

- Жалил аввало сизни «Насаф» дарвозасига урган голингиз билан табриклаймиз. Бу сизни чемпионатдаги дастлабки голингиз эди.
- Ҳа бу йил ҳисобидан энди гол урдим. Мухлисларга озгина бўлса ҳам қувонч улашганимдан хурсандман. Мухлисларимиз шундай қўллаб туришса Андижонда ҳам гол уришга ҳаракат қиламан.


- Сиз аслида ҳимоя чизиғи вакилисиз...
- Тўғри мен ҳимоячиман, лекин ҳозирги замонавий футболда ҳамма бир тану бир жон бўлиб майдонда харакат қилсагина натижага эришиш мумкин. Айниқса биз қанот ҳимоячиларга мураббийимиз томонидан ҳужумни қўллаб қувватлаш вазифаси берилади. Стандарт вазиятларда эса марказий ҳимоячиларимиз ҳам ҳужумга ўтишади. Лозим бўлган вақтларда ҳимояда ҳужумчиларимиз ҳам ердам беришади.

- Жамоанинг ўйинлари анча мазмун касб этмоқда. Лекин мухлисларга натижа керак. Нима деб ўйлайсиз сизларга нима етишмаяпти?
- Ҳа мавсум бошидаги ўйинларимизга нисбатан жамоадошларим билан бир-биримизни анча яхши тушуняпмиз. Ўйинимиз анча қовушиб қолди. Манимча бизга яратилган вазиятларни голга айлантиришда бироз омад етишмаяпти. Мухлисларимизга ваъда бераман яхши натижаларга ҳам эришадиган кунларимиз яқин. Менга ўхшаган қўқонлик ўйинчилар ҳаммадан ҳам кўпроқ истаймиз ғалаб қозонишни. Биз ҳам мухлисларимизни хурсанд холда кўришни жуда хоҳлаймиз.  

- Сизга навбатдаги ўйинларда омад тилайман. Суҳбатингиз учун раҳмат!


Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика