RU

Последние новости

01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  17 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  20 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Иззатбек Ғаниев: "Баҳрайнда кўп йиллар қолмоқчиман" Новости

Иззатбек Ғаниев: "Баҳрайнда кўп йиллар қолмоқчиман"

Ўтган йил "Хотира-79" ва "Ёзёвон-Лочинлар" клубида ўйнаган Иззатбек Ғаниев Баҳрайн олий лигасининг "Ал Хала Муҳаррақ" клуби билан шартнома тузди.

Биз футболчи билан боғланиб янги клуби ва Баҳрайн футболи ҳақида интервью олдик.

- Баҳрайн клубига ўтиш қандай амалга ошди?
- Аслида бир йил олдин ҳам Баҳрайндан қизиқиш бўлган эди. Бироқ Ўзбекистонда қолишни афзал билгандим. Бу йил ниҳоят ўзимни хориж клубида синаб кўришга қарор қилдим.

- Трансфернинг амалга ошишига ким сабабчи бўлди?

- Бу трансферни амалга ошишида Шоҳид Тиллабоевнинг хиссаси жуда катта бўлди. Шу кишининг саъй ҳаракатлари туфайли Баҳрайннинг "Ал Хала Муҳаррақ" клубига кўчиб ўтдим.


- Клуб ҳақида нима дея оласиз?
- "Ал Ҳала Муҳаррақ" 1955 йил ташкил топган клуб экан. Ўз вақтида Баҳрайн чемпиони бўлган, 3 марта Баҳрайн Қирол кубоги соҳибига айланган. Клуб ҳақида ҳар қанча гапирсам ҳам оз. Бу ерда барча шароитлар бор, футболчидан талаб қилинадигани фақат майдонга тушиб яхши футбол намойиш этиб бериш холос.

- Бош мураббий ҳақида дастлабки таассуротларингиз?

- Бош мураббийимиз баҳрайнлик Тариқ Файсал, кўплаб жамоаларда ишлаган экан. Ўз пайтида Покистон терма жамоасини бошқарган.

- Тил борасида муаммо бўлмаяптими?

- Йўқ, устозимиз араб, инглиз ва рус тилларини билади. Шу боис мулоқот қилишда қийинчилик бўлмаяпти.

- Клуб сафида дебют қилдингизми?

- Ҳа, 7 февраль куни "Ал Ҳидд" клубига қарши ўйин ўтказдик. Ўз уйимизда омадимиз келмади ва 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйдик.

- Жамоада бошқа легионерлар борми?

- Клубда мендан ташқари яна 3 нафар бразилиялик футболчи бор. Самуэль, Сильва ва Диего. Уларнинг барчаси билан тезда чиқишиб кетдик.

- Клубингиз Баҳрайн чемпионатида 10 жамоа орасида охирги ўринда. Мақсад олий лигада қолиш эканлиги аниқ.

- Тўғри охирги ўриндамиз. Мақсадимиз табиийки олий лигада қолиш. Агар кейинги турда ғалаба қозонсак бирданига 8-ўринга чиқиб оламиз. Бу сафар ҳам ўз майдонимизда ўйнаймиз.


- Баҳрайн чемпионати ҳақида фикрингиз қандай?
- Баҳрайн олий лигасида босим жуда катта. Бу ерда асосан тўп билан муомала қилиш керак.

- Агар "Ал Хала Муҳаррақ" Ўзбекистон олий лигасида ўйнаганида...

- Менимча 7-8-ўринлар учун кураша оларди деб ўйлайман. Тўғри балки "Ал Ҳала Муҳаррақ"нинг Ўзбекистонинг гранд клубларига кучи етмас, аммо қолган клублар билан тенгма-тенг ўйнай олади.

- Баҳрайн иссиқ мамлакат. Иқлимга мослашиб кетдингизми?

- Ҳозир бу ерда қиш мавсуми. Шу боис ҳаво анча яхши. Лекин баҳорда жуда қаттиқ иссиқ бўлар экан. Шу боис бўлса керак май ойида чемпионат якунига етади. Ёз фаслида бу ерда футбол ўйнаш жуда ҳам қийин экан.

- Шахсан Иззатбек Ғаниевнинг бу йилги мақсади қандай?

- Менинг мақсадим клуб ғалабаларига ўз хиссамни қўшиш. Баҳрайнда кўп йиллар давомида фаолият олиб боришни истайман. Бу мамлакат менга ёқди.

- Баҳрайнда сизни нима хайрон қолдирди?

- Баҳрайнда машғулотлар кечки соат 7дан 9гача бўлар экан. Бу мен учун янгилик бўлди. Қолган барчаси деярли бир хил.



Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика