RU

Последние новости

18:09Япония Бразилиянинг додини берди  0 17:54Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:40Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонга қарши баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  8 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  1 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  8 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  7 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0 13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  12

Иван Бошкович: "Ўз мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлиш аламли, мен кўпроғини кутгандим" Новости

Иван Бошкович: "Ўз мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлиш аламли, мен кўпроғини кутгандим"

Суперлига 2-тур доирасидаги "Сўғдиёна" — "Навбаҳор" (2:3) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Ўйин қизиқарли ўтди. Афсуски, биз ғалабага эриша олмадик, ҳатто дуранг ҳам қайд эта олмадик. Ўз мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлишимиз аламли, биз кўпроғини кутгандик. Ўйин бошида ҳаракатларимиз ўхшамади, аммо сўнгра биринчи таймнинг охиригача ўйинни қўлга олдик. Ҳисоб тенг бўлиб турганда ҳаттоки бизда олдинга чиқиб олишга имкон бўлганди, аммо аксинча, ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Ўйинда ғалабани кутгандим. Аммо, бутун ўйин давомида консентрацияни йўқотмаслик керак эди. Ҳали барчаси ўз қўлимизда.



— Бугун "Сўғдиёна" ҳал қилувчи паллада яхши кўринмади. Бунинг сабаб нимада деб ўйлайсиз?

— Фикрингизга қўшиламан. Аммо, иккита тўп киритдик. Вазиятларни голга айлантириш бўйича ишлаймиз. Дориев бугун иккита тўп киритди, бошқалар ҳам голларда иштирок этиши керак.

— Бугун дарвозабоннинг ўйинини қандай баҳолайсиз?

— Ҳеч қачон нолимайман. Ўтган турда "Насаф"га қарши ўйинда жароҳатдан тикланганлар майдонга чиқди, аммо улар тайёр эмасди. Дориев, Андреев, Жоржевич... Митрович эса касал эди. Саволингизга келсак, жамоа ютади, жамоа мағлуб бўлади.

— Менимча, бугунги ўйинни захиралар ҳал қилди. "Навбаҳор" сафида захирадан тушган ўйинчилар баҳс тақдирини ҳал қилди, аммо "Сўғдиёна"да бундай ҳолатни кузатмадик.

— Ҳа, статистикага қарасак, рақибнинг захирадан тушган ўйинчиси гол ургандик. Аммо, ҳозирда барчанинг ҳам жисмоний ҳолати бир хил эмас. Бизда асосий ўйинчилар билан боғлиқ муаммолар бор эди. Масалан, Дориев ўйин сўнггича темпга туриб бера олмади. Бу мавсум бошланиши, бу устида ишлаймиз.



Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика