Италия суперкубоги бошқа санага кўчирилмайди
02 янв 2022 21:28
Новости
Италия суперкубоги бошқа санага кўчирилмайди
Италия суперкубоги учун ўтказиладиган ўйин тақдири ниҳоят ҳал бўлди. Сўнгги пайтларда ушбу баҳснинг қолдирилиши ёки бекор қилиниши ҳақида кўплаб миш-мишлар тарқалганди, аммо ўйин ўз вақтида ўтказиладиган бўлди.
Миш-мишларга коронавирус билан касалланганлар сонининг кўпайиши сабаб бўлди. Бундан ташқари, стадион сиғими чегарасининг 75 фоиздан 50 фоизга туширилиши чипталар даромадига (минус 1,5 миллион евро) таъсир қилади.
Бироқ А Серия раҳбарияти мамлакат чемпиони "Интер"нинг кубок соҳиби "Ювентус"га қарши "Сан-Сиро"да 12 январь куни белгиланган вақтда ўйнашини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, иккала клуб ҳам мавсум якунида ушбу ўйинни қолдириш тарафдори эди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии