RU

Последние новости

23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  0 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  1 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  4 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  19 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  5 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2

“Истиқлол” иродали ғалабани қўлга киритди (шарҳ ва фотогалерея) Новости

“Истиқлол” иродали ғалабани қўлга киритди (шарҳ ва фотогалерея)

Кеча Ўзбекистон Биринчилиги иккинчи босқич бахсларининг иккинчи тур ўйинлари ўтказилди.
“Истиқлол” бу турда Навоийнинг “Зарафшон-НЦЗ” жамоасини қабул қилди. Учрашувнинг дастлабки дақиқалари тенг курашлар остида ўтган бўлсада, мезбонлар аста-секинлик билан устунликни ўз қўлларига ола бошладилар. Аммо, кутилмаганда меҳмонларнинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужумлари гол билан якунланди. Мезбонлар ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишганидан сўнг, катта куч билан олдинга ўтишди ҳамда ўйин назоратини тўлиғича ўз қўлларига олишди. Биринчи бўлим давомида уюштирилган кўплаб ҳужумлар самара бермади ва жамоалар танаффусга 0:1 ҳисоби билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда эса Камол Жўнашев шогирдлари тезкор гол киритиб, вазиятни ўнглашга муваффақ бўлишди. Бу вазиятда ҒуломҲайдар Ғуломов индивидуал маҳорати эвазига рақиб дарвозабонини доғда қолдирди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, Маъмур Султонов ўнг қанот бўйлаб Нодир Одиловни дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Одилов эса қулай имкониятни кўкка совурмади. Меҳмонлар дарвозабони узоқ бурчакни ёпишга улгурмагани учун иккинчи тўпни дарвозасидан олиб чиқишга мажбур бўлди.
 
Учрашувнинг 67-дақиқасида мезбонларнинг биринчи голи муаллифи ҒуломҲайдар Ғуломов ўзининг дублини нишонлади. Ғуломов бу сафар ҳам индивидуал маҳоратини ишга слоган ҳолда, рақиб дарвозасини ишғол қилди 3:1.
 
Шу тариқа, “Истиқлол” навоийликлар билан бахсда иродали ғалабани қўлга киритган ҳолда мусобақа жадвалида 11-поғонага кўтарилиб олди.
 
Ўзбекистон Биринчилиги, иккинчи босқич, 2-тур
15 август
«Истиқлол» (Тошкент) – «Зарафшон-НЦЗ» (Навоий) – 3:1. 116 томошабин.
Ҳакамлар:
Р. Тошмуҳамедов (Нукус), И. Абдулаков (Тошкент вилояти), О. Умаров (Тошкент вилояти), И. Худойдотов.
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
Голлар: ҒуломҲайдар Ғуломов (47, 67), Нодир Одилов (57) – Ўктам Садинов (18).
Истиқлол: Отабек Холдаров, Тимур Садиров, Жасур Мирзабоев, Расул Раҳмонбердиев, Жамолиддин Қўчқоров, Ғуломҳайдар Ғуломов, Маъмур Султонов, Жамолиддин Нормирзаев, Нодир Саъдуллаев, Нодир Одилов, Ҳасан Эргашев.
Захира: Анвар Назаров, Шаҳзод Каримов, Нурпейс Тўрақулов, Азамат Розиқов, Баҳодир Даминов, Исроил Турсунов, Илҳом Алибоев.

Зарафшон-НЦЗ: Севдиёр Ўринов, Темур Турдиев, Абдураҳмон Абдулҳақов, Азиз Абдуллаев, Ўктам Садинов, Феруз Бобоқулов, Улуғбек Избосаров, Абдулазиз Жўрабоев, Анвқар Рўзиқулов, Саиджон Хайитов, Иззат Абдуллаев.
Захира: Миржалол Қудратов, Зокир Мирзаев, Улуғбек Раҳмонов, Даурен Эшбоев, Мансур Отақулов, Достон Душанов, Ғанишер Самандаров.
Огоҳлантиришлар: Ф. Бобоқулов (48), С. Ҳайитов (иккиси ҳам - «Зарафшон-ПФК», 61).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика