Ислом Қобилов: "Кейинги ўйинларда ғалаба қозониб, гуруҳдан чиқишга эришамиз"
		
		09 янв 2020 18:38
        Новости	
	 
				 
				Ислом Қобилов: "Кейинги ўйинларда ғалаба қозониб, гуруҳдан чиқишга эришамиз"
"Ҳар доим биринчи ўйин ҳаяжонли бўлади ва рақиблар бир-бирини ўрганишга ҳаракат қилишади. Дастлабки 15-20 дақиқадан сўнг ўз ўйинимизни кўрсатишни бошладик. Биринчи тайм охирларида пенальтидан гол уришга эришдик.
Иккинчи таймда бошида бироз хотиржамликка берилиб гол ўтказиб юбордик. Ҳисоб тенглашганидан сўнг ғалабага ҳаракат қилдик. Эрон барибир Осиёнинг етакчи жамоаларидан бири. Кейинги ўйинларда ғалаба қозониб гуруҳдан чиқишга эришамиз.
Рақиб бизни яхши ўрганиб чиқишгани кўринди. Бизда ҳам, уларда ҳам камчиликлар бор. Ҳозир хатолар ҳақида бирор нарса дейиш қийин, видеони томоша қилиб, таҳлил қиламиз.

Танаффус вақтида бош мураббий биринчи тайм бошидагидек ҳаракат қилмаслигимизни, тўп билан яхшироқ ҳаракат қилишимизни айтди.
Эсингизда бўлса, икки йил олдин Хитойдаги Осиё чемпионатининг илк турида Қатарга ютқазиб қўйган эдик ва якунда чемпион бўлгандик. Бугун ютқазмадик. Кейинги ўйинларда янада яхшироқ ўйнашимиз лозим, - дейди Ислом Қобилов.
Акрамжон Мамадалиев Сонгхла шаҳридан championat.asia сайти учун махсус
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии