RU

Последние новости

18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  0 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  3 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  3 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  4 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  1 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  5

Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди" Новости

Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарликни Испанияда давом эттирмоқда.

Вакилларимиз кеча мазкур йиғин доирасидаги илк назорат учрашувида майдонга тушди. Англиялик ўсмирлар рақиблик қилган баҳсда терма жамоамиз 1:3 ҳисобида енгилди. Ушбу ўйин хулосалари бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Бу ўйин биз учун яхши тажриба бўлди. Англия ҳар қандай ёш тоифасида доим  дунёнинг энг кучли терма жамоаларидан бири ҳисобланади. Улар прессинг, тезлик ва тўп билан ишлашда бизга нисбатан яхшироқ ҳаракат қилишди. Шунга қарамай, футболчиларим охирги дақиқагача курашишди. Айрим вазиятларда  яхши комбинациялар, тўп назорати ва ҳужумга ўтишларда ижобий жиҳатларимизни ҳам кўрдик. Албатта, хатоларимиз ҳам бўлди, айниқса прессингдан чиқишда ва ҳимоя чизиғида. Бундай даражадаги жамоаларга қарши кичик хато ҳам катта оқибатга олиб келади. Умуман олганда мен футболчиларим кўрсатган ўйиндан қониқдим. Энг асосийси улар рақиб ким эканлигига қарамасдан ҳужумкор футбол ўйнашга ҳаракат қилишди",- дейди Ислом Исмоилов. 


Маълумот учун, ўсмирларимиз навбатдаги учрашувини 6 сентябрь куни Канадага қарши ўтказади.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика