RU

Последние новости

11:53ЎФА ва УзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026-йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  5 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  1 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  2 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  6 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  42 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  2 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1

Ироқ яна бир европалик мураббийга қизиқиб қолди Новости

Ироқ яна бир европалик мураббийга қизиқиб қолди

ЖЧ-2022 саралаш баҳсларининг ҳал қилувчи учинчи босқичига йўл олган Ироқ терма жамоаси ҳозирда бош мураббийсиз.

Маълумки, бу жамоани сўнгги уч йил давомида бошқариб келган Сречко Катанец молиявий муаммо сабаб ўз ихтиёрига биноан ишдан бўшади. Чунки Ироқ футбол федерацияси словениялик мураббийга беш ойдан бери маош тўламаяпти. 

6 июль куни сайтимиз орқали Ироқ терма жамоаси бошқариши мумкин бўлган мураббийлар рўйхатини келтиргандик.

Хуан Антони Пицци (Аргентина)

Пауло Аутори (Бразилия)

Педро Эммануэль (Португалия)

Рэзван Луческу (Руминия)

Пако Эррера (Испания)

Серхио Пиернас (Испания)

Дэнни Блинд (Нидерландия)

Бугун чиққан хабарга кўра, шорт-листдаги мураббийлар сони яна биттага ошди. Эндиликда Ироқ футбол федерацияси таниқли италиялик мураббий Альберто Заккерони билан ҳам музокара ўтказмоқчи. Заккерони учун Осиё футболи бегона эмас, чунки мураббий бунгача Япония ва БАА терма жамоаларида ишлаган. 68 ёшли мутахассис 2019 йилнинг январидан бери ишсиз. 

Эслатиб ўтамиз, Ироқ терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш учинчи босқич "А" гуруҳида Эрон, Жанубий Корея, БАА, Сурия ва Ливанга қарши баҳс олиб боради. 

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика