Иордания бош мураббийи: "Австралия биз билан баҳсда жуда қийналади деб умид қиламан"
05 янв 2019 16:39
Новости
Иордания бош мураббийи: "Австралия биз билан баҳсда жуда қийналади деб умид қиламан"
"Футболчиларим ушбу катта мусобақа тайёрлиги жуда муҳим. Жамоам кундан-кунга кучайиб бормоқда. Ўйинда нима бўлишини кўрамиз. Мен иккита Жаҳон чемпионатида ўйнаганман ва катта мусобақалар қандай ҳиссиётларга бой бўлишини биламан.
Австралиянинг кўплаб футболчиларини биламан. Уларнинг мураббийига қарши Бельгияда ўйнаганман. Бу жамоада тажриба катта. Улар Жаҳон чемпионати ва Осиё Кубокларида муваффақиятли иштирок этишган.
Австралияликларнинг менталитетини жуда яхши биламан. Улар кучли, жисмонан тайёр, ақлан етук ва ўз мамлакатига ишонишади.
Иордания Австралия, Хитой ёки исталган бошқа давлатга ўхшамайдиган мамлакат.
Тўрт ҳафталик йиғиннинг дастлабки икки ҳафтасида биз кунига уч маҳалдан машғулот ўтказдик. Айни пайтда ҳам жисмонан, ҳам руҳий жиҳатдан тайёрмиз. Биринчи ўйин жуда муҳим.
Ҳозир бахтли мураббийман. Иордания жуда ҳам ўзгарди. Умид қиламанки, Австралия биз билан баҳсда жуда қийналади. Баъзида сизда яхши жамоа бўлса ҳам ютқазиб қўйишингиз мумкин", - дейди Витал Боркелманс.
Эслатиб ўтамиз, Иордания - Австралия учрашуви 6 январь куни Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.
Комментарии