RU

Последние новости

23:31Абдусаломов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

Интервью. Карлес Пуйоль: “Футбол академияси очишни режалаштиряпман” Новости

Интервью. Карлес Пуйоль: “Футбол академияси очишни режалаштиряпман”

Футболчилик фаолиятини якунлаган Карлес Пуйоль айни пайтда анча босиқ, ҳар нарсадан кўнгли тўладиган инсонга айланган.

Бир неча кун аввал Нью-Йоркда бўлиб қайтган собиқ ҳимоячи футболда охирги пайтларда юз берган ҳодисалар ва режалари ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

- Шундай “Класико” кўраман деб ўйлаганмидингиз?
- Умуман йўқ. Мен жамоага ишонаман, бироқ “Бернабеу” ўйнаш учун қийин стадион ва мен ўйин тенг бўлишини тахмин қилгандим.

- “Реал” билан нима содир бўлди?
- У майдонга “Барса”га анчадан бери таниш бўлган услубда ўйнаш учун тушди. Тўпни барибир назорат қила олмади, шу билан бирга прессингни ҳам йўлга қўймади. Бу эса чизиқлар ўртасида бўшлиқ ҳосил бўлишига олиб келди. “Барса” эса охирги пайтлардаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди. Ҳар бир футболчи жуда ажойиб ҳаракат қилди.


- Анча аввал дўстингизга айланган Луис Энрикени ҳозир қандай қабул қиляпсиз?
- У ҳаётимда доимо муҳим шахс бўлган, менга кўп нарсаларни ўргатган. У кучли шахс ва мақтов ёки танқид бўлишидан қатъи назар, ҳамиша ҳақиқатни гапиради. У ҳамма билан тўғри муомала қилади.

- Айнан у Месси, Неймар ва Суаресга бошчилик қилишни эплай олди.
- Фақат улар эмас, балки Иньеста ва Хави сингари футболчилар билан ҳам. “Барса” доимо барча чизиқларда таниқли ижрочиларга эга бўлган. Бу уч ўйинчида табиат берган иқтидордан ташқари бирлаша олиш хислати ҳам мавжуд. Ушбу трио ҳар доим ўзини жамоа йўлида қурбон қилади ва уларнинг етуклиги калити шунда. Ҳар бир ўйинчи ўрнини яхши билади ва олдинга интилиш кераклигини яхши тушунади.

- Жамоанинг шундай ўйини сизга ёқишда давом этяптими?
- Ҳа, бу айнан мен ҳис қилган нарсадир. Менга ўйнашни истайдиган ва буни уддалай оладиган жамоалар жуда ёқади. Гвардиола жамоасида нафақат ҳужум, балки ҳимоя чизиғи ҳам маъқул келарди. Иқтидорлар ва юлдузларга эга бўлсак-да, ҳамиша ўйинга режа, олдиндан ўйланган комбинация ва одатлар устида жиддий ишлардик.


- Терма жамоа ҳам яхши ўйнаяпти.
- Терма жамоа менга ёқади. Кўз олдимизда тез орада ўзини кўрсатадиган янги авлод шаклланмоқда. Олдинда кўплаб муҳим мақсадлар бор, лекин мен уларга ишонаман. Улар буни адо этишга қодир.

- Нима учун биз Пике томон ҳуштаклар эшитяпмиз?
- Тушунишим қийин. У терма жамоанинг асосий ўйинчи ва рамзларидан биридир. Биз ҳуштак чаладиганлар фикрини ҳурмат қилишимиз керак, бироқ бошқа томондан улар хато қилишлари ҳам мумкин.

- Терма жамоа, “Барса”, футбол. Ҳозир ўзингизни қайси ўринда кўрасиз?
- Иван де ла Пенья ва Рамон Сострес билан скаутлар агентлигини туздик. Иван ҳамиша футбол билан банд ва бирданига юзлаб иқтидорли футболчиларни кузатиб боради. Айнан у ўз вақтида менга Неймар, Дуглас Коста ва Коутиньо ҳақида айтганди. Ўшанда бу футболчилар 14 ёшда эди. Рамонга тўлиқ ишонаман ва компаниямизнинг ҳуқуқий ишларимизни у юритади.


- Сиз-чи?
- Тажрибам билан ўйинчиларга футбол томонлама ўсишига ёрдам беришга интиламан. Қимматли маслаҳатлар беришга қодир ва ҳар қандай муаммони тезлик билан бартараф этадиган маслаҳатчи мураббий бўлишни истайман. Ёшлигимни эслаганимда менга қимматли маслаҳатлар етишмаганини эслайман. Ҳозир сояда қолишни хоҳламайман.

- Сиз кўплаб мураббийлар билан ишлагансиз.
- Уларнинг 80 фоизи спорт тарафдан ўсишимга кўп нарса бера олишмаган, фақат 2-3 нафарини эътироф этишим мумкин. Ҳар доим қўлимни туширмасдан ва бурнимни кўтармасдан ишлашга ҳаракат қилганман. Буни ёш футболчилар тушунишларини истайман. Яна менда Карлес Пуйоль футбол академиясини очиш режаси ҳам бор. Унда ёшлар тезроқ ва оғриқсиз катта футбол дунёсига кўникиш кетишларига имконият бўлади. Бунда тажрибамни қайта ўйлаб кўриб, уни янги авлодга етказишга уринаман. Бу ишда кўплаб инсонлар билан ҳамкорлик қиламан. Масалан, Макманаман билан.

- “Барса”да Субисареттани алмаштиришни ва “Интер”да Манчинига ёрдам беришни хоҳламадингиз. Нега?
- Ҳа, менда фахрланишга арзирли бир қатор таклифлар бор эди. Лекин фаолиятингни тугатганда биринчи ўринда хотиржамликни истайсан. Агар тиззам билан боғлиқ муаммо бўлмаганда Малдини каби 40-41 ёшгача ўйнашни режа қилгандим.


- Бошқа ўйнай олмаслигингизни тушунганингизда нимани ҳис қилдингиз?
- Бўшлиқ. Идорадаги ишга ва ҳаётимдаги кескин ўзгаришга кўникишим осон бўлмади. Жароҳатланган ҳолда ҳам машғулотларни ўтказиб юбормадим. Жамоада шунчаки маош учун қолишни истамадим. Бу вақтда кўп нарсаларни ўргандим, футбол оламининг бошқа жиҳатларини тушуниб етдим.

- Фаолиятингизни давом эттириш юзасидан таклифлар тушдими?
- Ўйнай олганимда, “Барса”да қолган бўлардим. Бошқа клуб ёки чемпионатга кўчиб ўтиш вариантини кўриб чиқмадим.

- Тиззангиз ҳозир қандай?
- Анча яхши. Лекин мен жисмоний юкламаларни тўхтатишим шарт эди, чунки ичкарида суюқлик тўпланганди. Ҳозир ҳар куни хотиржам спорт билан шуғулланишим мумкин, бу менга ич-ичимдан эркинлик беради.


- Ҳамиша ўзингизни назорат қилиб, ўзингизни йўқотиб қўймайсизми?
- Ўйнаган пайтимда ҳамма нарсани унутиб, барчаси яхши бўлишини ўйлардим. Эҳтимол, хатом ҳам шунда бўлгандир. Жамоа билан ҳар куни бўлишга интилардим, ҳар бир машғулотда бор кучимни ишга солардим. Лекин шифокорлар мени тинчлантиришди ва фаолиятимни якунлашим фойдали бўлишини тушунтиришди.

- Бу оғир ҳолат бўлдими?
- Ҳаммаси зинадан тушишим қўрқинчли ҳолатга айлангунича етиб борди. Тугатган пайтимда ҳаётимда танаффус тугмасини босдим ва кўп нарса ҳақида ўйлашни тўхтатдим. Орзулар ва интилиш ҳамиша худди футбол сингари муҳимдир.


Беҳзод Назаров тайёрлади

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика