Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"
20 ноя 2025 16:29
Новости
Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"
"Интер Майами" ҳужумчиси Луис Суарес танқидга ўрганиб қолганини айтди.
"Мен доим танқид билан курашганман. 18 ёшимда "Насьональ" сафида дебют қилганимда, имкониятларни қўлдан бой берганим учун танқид қилишган... Нидерландияда менга семизсан деб айтишарди. "Ливерпул"да эса интизом йўқлигидан нолишарди. Кейинчалик, "Барселона"да эса ёмон серия пайтида танқидга учраганман", – деди Суарес.
38 ёшли уругвайлик футболчи Европада "Гронинген", "Аякс", "Ливерпуль", "Барселона" ва "Атлетико" жамоаларида ўйнаган. Фаолияти давомида клуб даражасидаги барча мусобақаларда 857 ўйинда 515 та гол урган ва 278 та голли узатмани амалга оширган.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии