"Интер" ёзги трансфер ойнасида Погбани сотиб олмоқчи
24 ноя 2018 16:50
Новости
"Интер" ёзги трансфер ойнасида Погбани сотиб олмоқчи
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба "Интер" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Маълумотларга кўра, Италия клуби ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун ёзда франциялик футболчини сотиб олишга умид қилмоқда. Погбани сотиб олиш ғояси "Ювентус" собиқ спорт директори, ҳозирда "Интер"да ишлаётган Жузеппе Мароттага тегишли.
Агар трансфер муваффақиятсизликка учраса "Интер" "Лацио" ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич ёки "Реал" хавбеки Лука Модрични харид қилишга уриниб кўради.
Олдинроқ, Погба "Ювентус"га қайтишга рози бўлгани эълон қилинган эди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Комментарии