RU

Последние новости

17:50"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" АПЛда ўйнаётган хавбекнинг трансферини кўриб чиқмоқда  0 17:26​Фарғона вилояти ҳокими кубоги тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05САфарда "Сурхон" меҳмони. Термиз клубининг бу йилги мақсади маълум   1 16:42Африка Миллатлари Кубоги соврини қамоқхонада?!  0 16:19Абдуғафур Ҳайдаров янги мавсумни Про лига жамоасида бошлайди  1 15:57Чемпионлар Лигаси финали учун тўп тақдим этилди  2 15:36"Баланд масжид" Фарғона вилояти ҳокими кубоги ғолибига айланди  4 15:19САфарда "Қўқон-1912" меҳмони. Жавоҳир Ҳусанов МТЖга бориб келгач, ўзгариб қолдими?   1 14:54А Серия топ-клуби юлдуз ўйинчи билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлади  0 14:23Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси 21-тур рамзий жамоасидан жой олди  0 14:01Фарғона вилояти ҳокими кубогида 3-ўрин эгаси аниқланди  0 13:39Ўзбекистонлик мураббий Кипр клубида иш бошлади  1 13:18Расман: "Металлург" — Про лига иштирокчиси  10 12:56Ҳусниддин Алиқулов муваффақиятли операция қилинди  11 12:32Ҳоланд "Энфилд"да илк бор гол урди. У АПЛда ўйнаган 24 та стадионидан 23 тасида гол уришга муваффақ бўлган  3

Скоулз "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисидан узр сўрашдан бош тортди Новости

Скоулз "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисидан узр сўрашдан бош тортди

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Пол Скоулз жамоа ҳимоячиси Лисандро Мартинесдан узр сўрашдан бош тортди.

Аввалроқ у аргентиналик футболчининг паст бўйи сабабли ҳимоядаги ўйинини танқид қилган эди.

"Ортга назар ташласак, айтган гапларимиз унчалик тўғри бўлмаганини айтиш мумкин. Лекин мен узр сўрамоқчи эмасман. Мен Мартинес билан Холанд ўртасидаги жисмоний номутаносибликка эътибор қаратмоқчи эдим. Балки бу қандай ифода этилгани унчалик яхши кўринмагандир. Аммо бўлган иш бўлди. У битта яхши ўйин ўтказди. Умид қиламан, у мени ноҳақ эканимни исботлайди. Мен жамоанинг ҳар ҳафта ғалаба қозонишини истайман. Ҳозир ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ одамлар ўз фикрини билдиряпти ва бунга чидашингизга тўғри келади. Сиз дунёдаги энг йирик клублардан бири сафида ўйнайсиз ва, айниқса ишлар кутилгандек кетмаётган пайтда, муайян танқидларга дуч келасиз", — дейди Скоулз.

Аввалроқ Скоулз аргентиналик ҳимоячининг бўйини (175 см) масхара қилгани ва АПЛнинг 22-тури доирасидаги ўйинда "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд уни ҳаводаги курашда осонликча мағлуб этишини таъкидлагани ҳақида хабар берилган эди. Ўша учрашув "Манчестер Юнайтед"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

Рейтинг: +1   

Комментарии

   
24 янв 15:34:26
Diyorbek Xusanov
Skoulz oʻzi oʻynagan paytlarda boʻyi baland himoyachilar koʻp edi Vidich Ferdinand...
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика