RU

Последние новости

18:08Пеп: "Уч ой олдин қийналишимизни ҳис қилгандим. Ҳозир жон сақлаб қолиш учун ҳаракат қиламиз"  0 17:31"Рома" Шомуродовни ижарага бермоқда  17 17:14Ўтган йил охирида "Локомотив"га ўтган Бекмуродов фаолиятини "Қизилқум"да давом эттиради  2 16:12Назорат учрашуви. "ФарДУ" Наманганда "Навбаҳор-фарм"дан устун келди  2 16:06"Реал"га Уокерни таклиф қилишган экан, аммо...  7 15:26Назорат учрашуви. "Локомотив" - "Қизилқум" баҳси голларсиз якунланди  4 15:16Назорат учрашуви. "Сурхон" Косово жамоасини таслим қилди  4 15:07"Андижон" Польша клубига қарши назорат учрашувида дуранг қайд этди  2 14:54Доннарумма ПСЖ таклифидан 1,5 баравар кўп маош олмоқчи  2 14:37Рэшфорд "Барселона"да ўйнаш учун маоши камайишига ҳам рози  6 14:08Гвардиола: "Муваффақиятга эришган барча жамоалар трансферлар амалга оширади"  4 13:29Аморим: "МЮда икки нафар яхши дарвозабон бор"  1 13:11"Ал Ҳилол" АПЛ юлдузини текинга ўз сафига қўшиб олмоқчи  6 12:23ПСЖ имконият пайдо бўлиши билан "Реал"нинг бразилиялик футболчисини сотиб олмоқчи  3 12:1927 январь куни Фарҳод Нишонов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади  0

Инчеондан ёзамиз. 6-кун кундалиги. "Опа Гангам Стайл" Новости

Инчеондан ёзамиз. 6-кун кундалиги. "Опа Гангам Стайл"

Фаолиятимдаги иккинчи очилиш маросимига жиддий тайёргарлик кўрдим. Керакли техникаларни олган ҳолда соат 15:00да стадион томон йўл олдик.

Муҳит аъло даражада эди. Мухлислар учун яратилган шароитларни бир сўз билан ифодалаб бера олмайман. Фан-зоналарда турли компаниялар совға-салом улашган, кўнгилочар ўйинларни ташкил қилган. Стадионга ташриф буюраётганларнинг кўпчилиги ёшлар. Биз стадионларимизда аёл кишини кўриб қолсак, термилиб турамиз. Бу ерда ундай эмас, аёл кишининг спорт ўйинларига келиши одатий ҳол. 7 кишидан камида 3 нафари қиз бола. Уларда спорт ўйинлари оилавий дам олиш маскани ҳисобланар экан. Эр-хотин фарзанди билан маданий ҳордиқ чиқариб кетишади. Истаса концерт томоша қилсин, истаса фан-зонада кўнглини ёзсин. Еб-ичиш истаганча, ҳамма шароит бор. Гарчанд кеча иш куни бўлса-да, соат 17:00дан бошлаб стадион тўла бошлади. Лекин ҳеч ким стадионга кирай демасди, стадион атрофида дам олиб юришибди. Фантастик муҳит. Мен ҳам Терма жамоалар марказига гапириб чарчадим, майли Ўзбекистон баъзи ўйинларда ютқазиб қўяди, агар сизлар шундай сервисни мухлисларга тортиқ қилиб қўйинг, биронтасининг сўкинишга тили бормайди кейин. Чунки сиз ҳеч бўлмаса уларга байрам кайфиятини улашган бўласиз. Бизда стадионга келган одам ё оч қолади, ё чанқоғидан охиригача ўтирмай чиқиб кетади. Шундан кейин ютқазса, албатта, аламини футболчи-ю, мураббийдан олади.


Барча ўз чиптасини кутаётган вақт

Бундай очилиш маросимларида фотомухбирлар бир-бирига душман бўлади. Ҳамма ҳам яхши жойга ўтиришни истайди. Афсуски, Анвар акам иккимиз энг сўнгги тўдага тушиб қолдик. Яъни, биз энг охирги бўлиб жой билан таъминланишимиз керак эди. Бироз кайфият чўкди. Футболдан фарқли равишда бу ерда фотомухбирлар майдон эмас, трибуна атрофида ўтиришлари лозим. 100 метр оладиган объективни олганим фойда берди. Буни ҳам Анвар ака маслаҳат берган эди. Хуллас стадион атрофида ўзимга жой қидираман, марказий жойлар аллақачон банд қилинган. Бир ерда 4та бўш жой турибди. Мажбур ўтирдим. Кейин билсам, бу менга берилган энг яхши совға экан. Айнан мен ўтирган жойнинг тўғрисидан спортчилар чиқади, чап томонимда эса Осиё ўйинлари машъаласи ёқилар экан. Бу ҳам бир бахт. Буни фақат фотомухбирлар тушунади. Жойлашганимда ҳали очилиш маросими бошланишига 4 соат вақт бор эди. Қанийди ухлаб олиш имкони бўлса.

Маҳаллий вақт соат 16:30дан бошлаб кичик концерт дастурлари бошланди. Кейин у ёғига уланиб кетди. Корея тарихи ва шунга ўхшаш қизиқарли саҳна кўринишлари эътиборга тақдим этилди. Кеча терма жамоамиз дам олгани учун кунимни очилиш маросимига бағишлаган эдим.

Ўзбекистон делегацияси стадионга чиқиб келмоқда...


19:00га келиб тадбир қизиди. Кореяда ўз номига эга бўлган 8 нафар киши мамлакат байроғини олиб чиқиб тантанали тарзда кўтаришди. Шундан кейин осиё ўйинларининг байроғи ҳам хилпиради. Ва ниҳоят спортчилар чиқа бошлашди. Унга қадар бўлган мушакбозлик стадионни туман остида қолдирган эди. Мени ҳайратга солгани, Шимолий Корея спортчилари чиқишганида стадиондаги деярли барча уларни қарсаклар билан олқишлади. Минг қилса ҳам уларнинг тарихи бир, авлоди бир. Умуман олганда, корейс мухлислари шарқ вакилларини тинмай олқишлаб туришди. Стадионда истаган пайтда кимдир туриб чиқиб келади, кимдир егулик олиб келади, расмга тушишади. Хуллас мазза. Бизда ўрнингдан турсанг тамом, Ўтир жойингга! деган дўқни эшитасан. 

Ўзбекистон чиқиб келяпти. Ришод Собиров ҳилпиратиб келаётган Ўзбекистон байроғи ортида Ватан шарафини ҳимоя қилиш учун келган спортчилар олға қадам ташлар эдилар. Улрга Мурод Алиев ва Ойбек Касимов йўлбошчи. 

Хуллас ҳаммаси ажойиб бўлди. Бу мусобақа мени яна бир қадам олға қадам ташлашимга сабаб бўлса ажаб эмас. Машъалани ёқиш маросими ҳам ажойиб ўтди. Вертолётдаги камерлар ана шу лаҳзаларни миллионлаб кишиларга трансляция қилиб берди. Афсуски, сизлар кўра олмадингиз. Энг ачинарлиси, узоқ бир қишлоқда ўғлини мусобақага юборган она кўра олмади. Маҳалла ва шаҳардаги дўстлари кўра олмади. Бундай йўл билан қандай қилиб фахр туйғусини ёки оммавийликни тарғиб қилишимиз мумкин, билмадим.

Энг жажжи томошабинлардан бири


Машъала ёқилгач яна бир бор мушакбозлик бўлди, шундан кейин катта саҳнага Псай (PSY) чиқиб, дунёга машҳур бўлишига сабабчи  Опа Гангам Стайл қўшиғини куйлади. Биз эса аъло кайфиятда уйга кетдик. 

19 сентябрь, Жанубий Корея, Инчеон.

Нодирхўжа Юлдашев.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика