RU

Последние новости

10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  0 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  1 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  12 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  6 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  7 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  9 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  13 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  9 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  75 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  3 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7

Инчеон 2014. Хитойнинг олтинлари 126, бизники эса 6 тага етди Новости

Инчеон 2014. Хитойнинг олтинлари 126, бизники эса 6 тага етди

Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида давом этаётган 17-Осиё ўйинларининг навбатдаги кунидан сўнг медаллар жамғариш бўйича Хитой терма жамоаси ҳамон жуда катта фарқ билан пешқадамлик қиляпти.
Чин юрти вакиллари қўлга киритган олтин медаллари сони 116 тага етди. Шунингдек, уларда 80 та кумуш ҳамда 63 та бронза медали ҳам бор. Умумий медаллари сони – 269 та!

Иккинчи ўринда бораётган мезбонлар ҳисобида 171 та медал мавжуд. Шулардан 54 таси олтин, 56 таси кумуш, 61 таси бронза медалидир. Кучли учликка 38 та олтин, 54 та кумуш, 55 та бронза медалига эга Япония терма жамоаси якун ясаган. Қозоғистон терма жамоаси сафидаги Осиё ўйинлари ғолиблари сони 15 нафарни ташкил этяпти. Шунингдек, ён қўшниларимиз ҳисобида 16 та кумуш, 25 та бронза медали мавжуд. Эрон терма жамоаси (14-11-10) кучли бешликка якун ясаган.

Бугунгача 24 та давлат терма жамоалари камида битта олтин медалга эга бўлиб улгуришди. Умумий олганда, 33 давлат терма жамоалари ғазнасида камида битта Осиё ўйинлари бронза медали бор. Ўзбекистон терма жамоаси эса 6 та олтин, 7 та кумуш, 14 та бронза, жами 27 та медалга эга бўлгани ҳолда 12-поғонадан жой олган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика