RU

Последние новости

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  4 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Игорь Шквирин: "Турнир жадвалининг қуйи қисмида рақобат кескинлигини инобатга олсак, очко йўқотишимиз аламли" Новости

Игорь Шквирин: "Турнир жадвалининг қуйи қисмида рақобат кескинлигини инобатга олсак, очко йўқотишимиз аламли"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Турон" (2:2) учрашувидан сўнг яйпанликлар бош мураббийи Игорь Шквирин фикрларини билдириб ўтди.





"Ўйин курашларга бой ўтди, дея оламан. Дербига мос учрашув бўлди. Менимча яқин тарихда бундай шиддатли дерби бўлмаганди. Ўз футболчиларимга эътирозим йўқ. Натижа эса қониқарли. Айни пайтда турнир жадвалининг қуйи қисмида кескин рақобат кечмоқда. Шу боис бундай вазиятда очко йўқотиш аламли албатта. Агарда рақиб биринчи бўлимда ёки биз вазиятлардан фойдалана олганимизда ҳисоб бошқача бўлиши мумкин эди. Абдулазизхон Абдурашидов қоидани бузмаслик ҳақида кўрсатма беряпмиз. Бугун яна жаримадан тўп ўтказдик",- дейди Игорь Шквирин.

- Дарвозабоннинг ўйинидан қай даражада қониқдингиз? Бугун "Турон" посбони кўплаб техник хатоларга йўл қўйди...

- Қониқдим ёки қониқмадим, бу ҳақида бирор нарса дейиш қийин. Биринчидан тўғри у хато қилди. "Қўқон-1912"нинг голида хатога йўл қўйгани қониқтирмади. Бунинг устида ишлаши керак. Умуман олиб қаралганда масалан "Қизилқум"га ҳам стандартдан гол уришмоқда. Бу - футбол. 

- Жамоага очко керак бўлган ўйинда нима учун бошланғич таркибда битта ҳам ҳужумчи майдонга тушмади? Ҳумоюн Муртазоевни захирадан бўлса ҳам ўйинга қўшилмагани нима билан боғлиқ?

- Эътиборингиз учун ҳужумда Ихтиёр Тошпўлатов ўйнади. У ярим ҳимоячи? Буни сизга ким айтди? Ушбу футболчи "Сўғдиёна"да ишлаганимда ҳужумчи сифатида ўйнаган. Унда универсаллик бор. Сўнгги икки йилда "Металлург"да бошқ позицияда ўйнаган бўлиши мумкин. Ҳумоюн Муртозаев ҳали тайёр эмас. Ҳужумчида мослашиш жараёни кечмоқда. Шу боис Тошпўлатовни ҳужумчи сифатида синаб кўрдик. Кейин Ким Бо Ёнгни туширдик. Шундай экан иккита ҳужумчи билан ўйнадик.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика