RU

Последние новости

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Игорь Шквирин: “Кубок ўйинида йўқотадиган нарсанинг ўзи йўқ” Новости

Игорь Шквирин: “Кубок ўйинида йўқотадиган нарсанинг ўзи йўқ”

Ўзбекистон Кубогининг чорак финалидан ўрин олган баҳсда “Бунёдкор” ўз майдонида “Олмалиқ”ни қабул қилди ва дастлабки беллашув 2:2 ҳисобида якун топди.
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида “Олмалиқ” бош мураббийи Игорь Шквирин қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

-   Ўйин Кубок баҳсига хос тарзда кечди, олий лига учрашувидан фарқ қилди. Биринчи таймда айниқса ҳимояда хатоларга йўл қўйдик. Футболчилар нимадан қўрқишди, ҳайронман. Иккинчи бўлимда “Бунёдкор” жисмоний жиҳатдан чарчаб қолди, бу эса бизга қўл келди. Натижада охирги дақиқаларда тўп киритиб, дурангни таъминлай олдик.
 
-   Асосий таркибда Зафар Полвонов, Шерзод Ҳакимов каби ҳужумчилар майдонга тушмаганининг сабаби нимада?
-   Кетма-кет иккинчи ўйинда номинал ҳужумчисиз тўп суряпмиз. Ўз майдонимизда “Бухоро” билан ўйнаганимизда таркибда ҳужумчилардан биргина Шариф Мирзаев бор эди. Бугун эса захирадан Шерзод Ҳакимовни туширдик. Полвонов жароҳат олган ва ҳозир даволанмоқда. Ҳакимовни майдонга тушираётганда қанотлардан ҳужум қиламиз, гол уришинг керак деб алоҳида тайинладим. У эса айтганимни қилди ва гол урди.
 
-   Иккинчи таймда шогирдларингиз анча жонланиб қолишди. Бу сизнинг кўрсатмангиз бўлдими ё футболчиларнинг ўзи тушуниб етдими?
-   Мен танаффусда тезликни ошириш кераклигини айтдим, холос. Қолаверса, Кубок ўйинида йўқотадиган нарсанинг ўзи йўқ.

-   Ўтказиб юборилган голларда дарвозабоннинг айби борми?
-   Биринчи голга эътибор берайлик, “Бунёдкор” ҳужумчиси жуда яхши сакраб гол урди. Мен ўша ҳужумчи бош билан яхши ўйнай оладими йўқми, унчалик билмайман. Лекин ҳимоячимиз Станоевич тўпни қайтариб юборса бўларди. Иккинчи гол рикошет ҳолатида киритилди ва бу голда дарвозабонни айблаш нотўғри.
 
-   “Олмалиқ” олдига Кубок ўйинларида қандай вазифа қўйилган?
-   Кубок финали қаерда бўлиб ўтади? Олмалиқдами? Регламентда финал нейтрал стадионда ўтказилади дейилган. Шундай экан, мақсадимиз нейтрал майдонда ўйнаш дея оламан.

Х.Холиқов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика