RU

Последние новости

18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  0 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  4 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  5 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0

Игорь Шквирин 1990 йилларда "Спартак" Москвага ўтиши мумкинмиди? Новости

Игорь Шквирин 1990 йилларда "Спартак" Москвага ўтиши мумкинмиди?

"Пахтакор" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Игорь Шквирин "Финт Тураева" подкастида 1990 йилларда қандай қилиб икки марта "Спартак" Москвага ўтиши мумкинлигини эслади.

"Австрия ва Бельгияга кўрикларга борганимда, Александр Тарханов (1991-1992 йилларда "Пахтакор"ни бошқарган) "Спартак"да Олег Романцевга ёрдам бераётганди. Шунда Романцев Тархановга: "Агар Шквирин синовдан ўта олмаса, уни ўзимизга олиб кетайлик", деди.

Натижада, "Хапоэль" билан шартнома имзоладим. "Спартак" ҳақида уч йил ўтиб, 1995 йилда билдим. Ўша пайтда Малайзияда ўйнаётгандим. Шунга қарамай, "Спартак" менга қизиққан. Андрей Пятницкий қўнғироқ қилиб: "Сени "Спартак"ка таклиф қилишмоқчи", деди. Бироқ Малайзия клуби билан шартнома имзолаганимга 2 ой бўлганди. Мен жавоб бердим: "Клублар гаплашсин, музокара қилсин".

Албатта, ўшанда "Спартак"да пул унчалик кўп эмасди, лекин барибир у ерга борган бўлардим. Мен "Спартак" қандай ўйнашидан яхши хабардор эдим – шунчаки тўғри очилиш ва оёқни қўйиш кифоя қиларди".


Подкастнинг тўлиқ версиясини ҳавола орқали кўришингиз мумкин (рус тилида):


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика