RU

Последние новости

19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  2 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  6 17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  7 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  6 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  7 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  6 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  12 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсультни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  5 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  4

Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди Новости

Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди

"Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйиндан сўнг (3:0) Championat.asia сайтига интервью берди.

– Ўйин қандай ўтди?

– Учрашув қийин бошланди, ҳаракатларимиз ҳам бироз секин бўлди. Худога шукр, тезда иккита гол урдик – бири пенальти, бири стандартдан. Шундан сўнг ўйнаш бироз енгиллашди, лекин барибир тезкор ўйин бўлди деб айтолмайман.

Иккинчи бўлимда ўйин кескинлашди, умуман олганда, беллашувдан қониқдим. Ростини айтсам, қизил карточка бўлган эпизодни кўрмадим, такрорий вазиятни ҳам кўздан кечиришга улгурмадим, шу боис бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман.

Кейин ўйин бироз издан чиқди – ВАР кўрилди, кимдадир жароҳат бўлди, шифокор майдонга чиқди... барчаси ўйин ритмини бузди. Аммо энг муҳими – натижа. Ғалаба қозондик, олдинга индилишда давом этамиз.

– Ёдингизда бўлса, "Қизилқум" майдонидаги ўйинда ҳам пенальтидан ушбу учрашувдаги сингари айнан бир нуқтага зарба бергандингиз. Қувватовнинг икки уринишда ҳам бошқа тарафга отилиши хавотирга солмадими?

– Очиғини айтсам, бу ҳақда кўп ўйламайман. Ҳар бир футболчининг пенальти тепиш бўйича ўз услуби бор. Мен “айнан мана шундай тепиш керак” деб айтмайман. Агар ўзингга ишончинг бўлмаса – пенальти тепма. Агар ичингда хавотир бўлса ҳам – тепма. Агар ишонч бўлса – бор, теп ва гол ур.

– Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги ўйинларда пенальтини голга айлантира олмаслик ҳолатлари бир неча бор кузатилди. Ушбу вазифани амалга оширишни зиммангизга олиш имкони йўқми?

– Эслашимча, майдонда бўлган пайтимда фақат бир марта пенальтини тепилган, Эрон билан ўйинда бу ишни Шомуродов амалга оширган. Терма жамоада Шомуродов – сардор. Агар у тепаман деса, мен ёнига бориб “тўпни менга бер” демайман. Аксинча, уни қўллаб-қувватлайман. У “ўзимга ишонаман” деса – майли, тепсин.

Агар мураббий айтса ёки захирадан тушаётганда “пенальтини сен тепасан” деса, унда майли, буни зиммамга оламан. Терма жамоада етакчилар бисёр, ижрочилар ҳам кўп. Агар ҳамма “мен тепай”, “йўқ, мен тепай” деса, бу иш яхши бўлмайди, тортишув бошланади. Шу боис менга ишонч билдиришса ва ўша пайтда ўзимни ишончли ҳис қилсам – албатта, пеналти тепаман.


Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли ҳужумчи айни дамда 18 та гол билан Суперлига тўпурари бўлиб турибди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

+4   
20 окт 11:53:30
Ахмадов.А
Игорь Сергеев жуда меҳнаткаш хужумчи. Хабарларингиз бор бир вақтлар мухлислар томонидан жуда босимларга учради. Игорь Сергеев мухлислар босимидан ўзининг яхши ўйинлари ва терма жамомиз ўйинларида ўзининг бор иқтидорини, борини бериб ўйнашлари натижасида яна мухлислари эътиборига тушди. Игорь Сергеевни жуда ҳурмат қиламан, албатта ишонаман келгусида терма жамоамизда ҳам ўзининг яхши ўйинлари ва голлари билан ўзини кўрсата олади. Омад ёр булсин!
+2   
20 окт 13:19:14
Бахтиёр Ашуров
Ответ на комментарий пользователя Olmaliq.uz
Penalti masalasini muxim oʻyinlsrda bilinadi, oddiy oʻyinlarda hamma ham gol uraveradi.
Тўғри. Ярим финалда пенальтилар сериясида Сергеев дарвозани юқори бурчагига миҳлаб қўйди. Пенальтилар серияси ўйиндаги 11 метирлий жартмадан кўра босим юқори бўлади!
   
20 окт 11:52:29
Olmaliq.uz
Penalti masalasini muxim oʻyinlsrda bilinadi, oddiy oʻyinlarda hamma ham gol uraveradi.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика