Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”
24 апр 01:30
Новости
Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев Вьетнамга қарши ўйин (3:0) ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйин ҳақида...
- Яхши ўйин бўлди. Рақиб жамоа мудофааланган ҳолда қарши ҳужумларга ўтига ҳаракат қилди. Вьетнам Малайзия ва Кувайтдан ажралиб туради, чунки улар тўпни назорат қилишда тезкорликка эга. Вазиятлардан унумли фойдалана олдик. Тўп назорати бизда бўлди. Стадионга ташриф буюрган мухлисларга, Ўзбекистон халқига миннатдорчилик билдираман. Ҳар бир ўйин биз учун муҳим.
- Саудия Арабистони ҳақида қандай фикрдасиз?
- Саудия яхши рақиб. Ўзбекистонда ўтказилган Оси кубогида бошқа таркиб билан иштирок этганди. Кейинги учрашувда бор кучимиз билан ўйнашга ҳаракат қиламиз. Рақиб танламаймиз. Ғалаба учун майдонга тушамиз.
Комментарии
Шу нарса бор Пахтакор мухлисларимизда.
Туғри,клуб бошқарувидаги қинғирликлар сабаб стадионга бормаймиз,лекин бу клуб доимо қалбимизда.
Эртага клуб хақиқий эгаларига утсин курасиз шунда қанча мухлиси бор эканини.
Стадион титрайди.
Тошкент гумбурлайди.
Узбекистон хайқиради!
Олға Узбекистон!!
Олға Пахтакор!!
Иброхимхалил укам,бос!
Пахтакор йигитларига гап суз булиши мумкин эмас! Таркиби зур хозир хам камида 5-6 таси термада уйнайди. Мураббийни оркасидан тепвориш керак.
Мухлислар бориши масаласига келсак. Сиз уйламанг Пахтакорни уйинларини факат "ТОШКЕНТ" ахолиси кириб стадионни тулдириб утиришган деб. Футболга кизиккан УЗБЕКИСТОН фукароси борки ёки булмасам кушни давлат фукаролари борки улар хам хакикий Пахтакорни уйинларини куриш учун стадионга келишган! Уйлайманки Пахтакор яна мухлисларини стадионга кайтара олади.
Уларни хужуми яхши булгани билан химояси уртача.
Мана учта уйинда туртта туп утказиб юборди.
Хатто кушниларимизи хам иккита урди.
Худо хохласа ютамиз иншоолох.