RU

Последние новости

16:49"Бунёдкор" ва "Шўртан" ўзаро дуранг қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:24Эксперт фикри. Миодраг Радулович: "Нефтчи" - "Насаф" натижасини олдидан айтиб бўлмайдиган ўйин, бу тур жадвалда жиддий ўзгариш қилиши мумкин"  2 16:18"Челси" ва "Ливерпуль" МЮнинг мақсадини илиб кетмоқчи  0 15:21"Арсенал" ва "Барселона" собиқ футболчиси Бразилия клубига ўтди  0 14:54Расман: МЮ Шешкони "Лейпциг"дан 76,5+8,5 млн еврога сотиб олди  3 14:14"Реал" Гонсало билан шартномани 2030 йилгача узайтирди. Ҳужумчи асосий жамоага ўтказилди  2 13:45"Манчестер Юнайтед" Шешко учун қанча тўлайди?  1 13:20Галлахер АПЛга қайтиши мумкин  0 12:52Перес Родрини "Реал"га сотиб олмоқчи ва шахсан ўзи музокара ўтказишга тайёр  3 12:22"Атлетико" италиялик футболчини харид қилади  0 11:58"Реал"да 9-рақамнинг янги эгаси маълум  3 11:35Родри яна жароҳат олди  5 11:13Суперлига. "Бухоро" 7 йилдан буён Навоийдан ғалабасиз қайтмоқда   2 11:04Ғанишер Қодиров: "Қўқон-1912" билан олти очколик ўйин кутиб турибди"  0 10:45"Шўртан" 15 йилдан сўнг Тошкентда "Бунёдкор"дан очко олди   4

Ҳусанов ва Файзуллаев қачон Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ихтиёрига қўшилади?! Новости

Ҳусанов ва Файзуллаев қачон Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ихтиёрига қўшилади?!

Хабарингиз бор, Париж олимпиадасининг футбол баҳслари шу йилнинг 24 июлидан 10 августига қадар бўлиб ўтади.

Илгарироқ Тимур Кападзе бошчилигидаги олимпиячиларимиз 3 июль куни йиғилиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 3 июль куни йиғинга киришади, Францияга қачон учиб кетилиши ҳам маълум

Ҳозирча ОТЖ легионерларидан Абдуқодир Ҳусанов ва Аббосбек Файзуллаевнинг Олимпиадада иштирок этиши аниқ бўлган. Ҳар иккала футболчимизнинг клублари уларни Париж олимпиадасига қўйиб юборишларини маълум қилишган. Унга кўра, Ҳусанов ва Файзуллаев U-23 терма жамоамиз ихтиёрига 10 июлда қўйиб юборилади. Улар катта эҳтимол билан терма жамоага Марселда қўшилишади.

Ҳожимат Эркинов ("Ал Ваҳда"), Умарали Раҳмоналиев ("Рубин") ва Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Қайрат")ларнинг клубларидан жавоб хати кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "C" гуруҳида Испания, Миср ҳамда Доминикан Республикаси термаларига қарши ўйнайди.

Испания – Ўзбекистон

24 июль, Париж 

Ўзбекистон - Миср

27 июль, Нант

Доминикан Республикаси – Ўзбекистон

30 июль, Париж

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика