Фил Фоден Англия терма жамоаси йиғинини вақтинчалик тарк этди
26 июн 2024 20:44
Новости
Фил Фоден Англия терма жамоаси йиғинини вақтинчалик тарк этди
Англия футбол ассоциацияси буни расман тасдиқлади.
Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фил Фоден оилавий масала сабаб терма жамоа қароргоҳини вақтинчалик тарк этди. Футболчи айни дамда Англияга қайтиб кетган.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романо берган маълумотга кўра, Фоденнинг учинчи фарзанди туғилиш арафасида. Фил шу сабабли оиласининг ёнига кетган. Футболчи якшанба куни терма жамоа йиғинига қайтиб келади.
Маълумот учун, Англия терма жамоаси "Евро" гуруҳ босқичининг якунига кўра беш очко тўплаб, биринчи ўринни эгаллади.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии