RU

Последние новости

02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  1 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  11 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  58 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  3 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1

"Лочинлар" мавсумдаги илк мағлубиятни Андижонда қабул қилиб олишди — "Андижон" - "Навбаҳор" 3:0 Новости

"Лочинлар" мавсумдаги илк мағлубиятни Андижонда қабул қилиб олишди — "Андижон" - "Навбаҳор" 3:0

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Андижон" – "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.


"Андижон" – "Навбаҳор" 3:0
26 июнь. Андижон. "Бобур Арена" стадиони. 20:00
Бош ҳакам:
Фирдавс Норсафаров
Қанот ҳакамлари: Зуфар Элибоев, Элнур Дониёров
Захира ҳаками: Маъмур Илҳомов
VAR: Абдурашид Худойберганов
AVAR: Шоҳруҳ Аъзамов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Бекзод Арипов

Голлар: Леван Арвеладзе 13 пенальти, - 1:0. Рустам Турдимуродов 62, - 2:0. Иброҳим Йўлдошев 84 автогол, - 3:0.

"Андижон": 1.Элдор Адҳамов, 5.Абдувоҳид Ғуломов, 7.Шерзод Эсанов, 9.Леван Арвеладзе, 10.Илҳомжон Абдиғаниев, 14.Абдураҳмон Комилов, 15.Владимир Бубаня, 17.Фарҳоджон Соҳибжонов (99.Шаҳром Самиев, 73), 21.Илдар Маматказин, 71.Бектемир Абдуманнонов, 77.Рустам Турдимуродов.
Захира: 72.Игорь Литовка, 4.Марлен Чобанов, 8.Фарҳодбек Бекмуратов, 11.Суннатулла Абдуллажанов, 19.Суҳроб Бердиев, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 66.Илҳом Алижонов, 94.Армин Бошняк, .

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 7.Азимжон Аҳмедов, 8.Сияваш Ҳақназари (11.Асадбек Собиржонов, 52), 9.Одилжон Ҳамробеков, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Русланбек Жиянов (10.Жамшид Искандеров, 46), 21.Гиорги Никабадзе (71.Наврўзбек Иминжонов, 46), 23.Йован Жокич, 34.Фарруҳ Сайфиев (6.Иброҳим Йўлдошев, 75), 77.Аброрбек Исмоилов (33.Шодиёр Шодибоев, 75).
Захира: 12.Александр Лобанов, 19.Шерзодбек Абдулбориев, 24.Достонбек Абдулхаев, 27.Озодбек Ўктамов, . 

Огоҳлантиришлар: Одил Ҳамробеков 11, Элдор Адҳамов 87,


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+4. Ўйин тугади. "Навбаҳор" мавсумдаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди

90. Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. Огоҳлантириш. "Андижон". Элдор Адҳамов

86. Ўзгариш. "Андижон". Абдуғаниев ўрнига Бекмуродов тушди

84. АВТОГОЛ! 3:0. Абдуманноповнинг зарбасини Аҳмедов қайтарди, Аҳмедов тўпни узоқлаштираман деб Иброҳим Йўлдошевни пойлади ва тўп ЙЎлдошевдан дарвозага кириб кетди! 

81. ЗАРБАЛАР! "Навбаҳор"нинг ҳужуми Адҳамов оёғи билан тўпни қайтарди, кейингисини Бубанья боши билан қайтарди!

75. Ўзгаришлар. "Навбаҳор".  Фаррух Сайфиев ва Аброрбек Исмоилов ўрнига Иброҳим Йўлдошев ҳамда Шодиёр Шодибоев тушди.

73. Ўзгариш. "Андижон". Соҳибжоновнинг ўрнига Самиев тушди

62. ГОЛ! Рустам Турдимуродов! Соҳибжоновнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди, қайтган тўпни Рустам Турдимуродов дарвозага йўллади! ГОЛНИ ТОМОША ҚИЛИШ

59. ЗАРБААА! Абдуманноповнинг зарбаси хавфли чиқди!

56. УХХХ! "Навбаҳор"нинг хавфли ҳужуми, ҳимоячилар тўпни чизиқдан қайтаришди! 

55. ЗАРБАААА! Турдимуродовнинг тўп узатишидан кейин Соҳибжонов бирга бир вазиятга чиқиб зарба берди, ноаниқ! 

52. Ўзгариш. "Навбаҳор". Сияваш Ҳақназари ўрнига Асадбек Собиржонов майдонга тушди.

51. Зарба! Жамшид Искандеровнинг зарбасидан сўнг, ноаниқ кетди.

50. Зарба! Бектемир Абдуманноповнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

49. Зарба! Аброрбек Исмоиловнинг зарбасидан сўнг, тўпни мезбонлар посбони Элдор Адҳамов ушлаб олди.

46.Ўзгаришлар. "Навбаҳор". Никабадзе ва Жиянов ўрнига Искандеров ва Иминжонов тушди



45+7. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:0

45+5. "Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаяннинг оёғи гипс экан. ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИШ

45+4. ГОЛ! Фарруҳ Сайфиев гол урди, аммо бош ҳакам дарвозабонга нисбатан қоида бузилган демоқда, VAR тингланди ва гол ҳисобга олинмади! Ҳисоб 1:0

45. Биринчи таймга 5 дақиқа қўшилди

41. ЗАРБА! Гиорги Никабадзенинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбасидан сўнг, тўпни андижонликлар дарвозабони Элдор Адҳамов қайтарди.

39. ЗАРБА! Рустам Турдимуродовнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди!



38. ЗАРБАААААААААААА! "Навбаҳор"нинг жуда хавфли ҳужуми, Никабадзенинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди! Гол ура олмаслик қийинроқ эди бу вазиятда!

35. ЗАРБААААА! Бектемир Абдуманноповнинг тезкор рейди ва унинг зарбасидан кейин Юсупов тўпни қайтарди! 

32. УХХХ! "Андижон"нинг хавфли ҳужуми, аммо жарима майдони ичида зарба берадиган футболчи топилмади!

23. ЗАРБА! Гиорги Никабадзенинг акробатик йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди!

13. ГОЛ! Леван Арвеладзе пенальтидан ҳисобни очди - 1:0. ГОЛНИ ТОМОША ҚИЛИШ



11. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Одил Ҳамробеков

11. ПЕНАЛЬТИ! "Навбаҳор" дарвозаси томон! Соҳибжоновни Ҳамробеков йиқитди! 

6. "Бобур Арена"га келган мухлислар майдонга ленталарни улоқтиришди, бироз танаффус

5. ЗАРБАААА! "Андижон"нинг ҳужуми, Абдуғаниевнинг узатмасидан кейин Турдимуродов тўхтатмасдан зарба берди, Юсупов ўз ўрнида!

2. Русланбек Жияновнинг чап қанотдан амалга оширган жарима зарбасидан сўнг, тўпни мезбон ҳимоячилари қайтаришди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика