RU

Последние новости

17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  0 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  1 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  4 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3

Ҳожимат Эркинов оилавий масалалар сабаб Олимпия терма жамоамиз таркибига киритилмаганми? Новости

Ҳожимат Эркинов оилавий масалалар сабаб Олимпия терма жамоамиз таркибига киритилмаганми?

Футболчимиз Ҳожимат Эркинов Ўзбекистон ОТЖнинг якуний таркибига киритилмади.

Бугун Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида бу борада маълумот берилди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов бу саволга жавоб берди:

"У Ўзбекистон учун жуда муҳим футболчи, у ўзбек футболининг келажаги. Шахсий ва оилавий масала ташқарига чиқиб кетгании афсусланарли. 

Саволга келадиган бўлсак, Олимпия ўйинлари учун таркиб аниқланганида ҳали бу мавзу очилмаганди. Кўриб турибсиз, ҳозир жамоада рақобат кучли. Бир позицияга икки футболчини жалб эта олмаймиз ва бу мураббийларимиз учун ҳам бошоғриқ бўлди. Бундай рақобат бир томондан биз учун ёқимли. Бир замонлар бўларди, у ёки бу позицияга биз футболчи топа олмасдик ва бошқа позиция вакилини олиб, муаммоли нуқтани ёпардик. Лекин ҳозир ҳар бир нуқтада 2-3 нафар кучли футболчи бор, бу ерда соғлом рақобат асосий омил бўлган эди. 

Соғлом рақобат асосида мураббийларимиз таркиб танлашди", - деди Равшан Эрматов.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика