Ҳамиджон Актамов: "Насиб қилса "Хоразм" билан Суперлигада кўришамиз"
22 апр 2021 21:42
Новости
Ҳамиджон Актамов: "Насиб қилса "Хоразм" билан Суперлигада кўришамиз"
Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Қизилқум" (1:4) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.
"Бугун жуда ҳам яхши ўйин бўлди. Иккала жамоа ҳам ғалаба учун курашди. Майдон сунъий эди, шунга қарамай биз ҳам, мезбонлар ҳам ҳужумлар уюштиришди. Бугунги ғалаба билан мухлисларимизни табриклайман. "Хоразм"га кейинги баҳсларда омад тилайман, ўйлайманки насиб қилса "Хоразм" билан Суперлигада кўришамиз.
Хоразмга футбол керак, шунча мухлис стадиондан қўллаб турди. Келгуси йил Суперлигага чиқишига тилакдошман", - дейди Ҳамиджон Актамов.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии