RU

Последние новости

18:12ПФЛ Ўзбекистон Суперлигаси 2025 интросини тақдим этди  1 17:54"Нефтчи": 4 мингга яқин йиллик абонемент сотиб бўлинди  5 17:47"Зенит" - ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибда  1 17:36Бу қизиқ! "Манчестер Сити" Бразилия U-17 ва Аргентина U-17 сардорларини ўз сафига қўшиб олди  1 16:22Суперлиганинг 3-тур ўйинлари саналари маълум бўлди  0 16:13Инфантино: "Трамп Россияни ЖЧ-2026да иштирокини кўриб чиқишни сўрагани йўқ"  5 14:52Азалий рақиблар қарама-қаршилиги: "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" ўйинига тайёрмисиз?  21 14:29"Челси" 17 ёшли футболчи учун 15 млн. евро тўлайди  2 14:07"Атлетико" раҳбари Сересо Перес ҳақида: "Реал" тарихидаги энг яхшиси"  16 13:17Пике: "Реал" ва "Барселона" бир-бирига керак"  18 12:45Саудия Арабистони чемпионатида Тоуни ва Бензема Роналдуга деярли етиб олишди  7 12:17"Реал" "Арсенал" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 11:55Аморим МЮ ўйини ҳақида: "Баъзида ижобий жиҳат топиш қийин бўлади"  1 11:50Интервью. Февзи Давлетов: "Тизимли ўйинимизни сақлаб қолдик. Трансферлар? Айнан керакли позицияга футболчи олинди"  3 11:30Рустам Хожаев: "Осиё кубоги мезбонлиги Марказий Осиё футболи ривожи учун жуда катта туртки бўлади"  7

Ҳамиджон Актамов: “Мавсум Навоийда кучли жамоа шаклланиши учун ўзига хос пойдевор бўлди” Новости

Ҳамиджон Актамов: “Мавсум Навоийда кучли жамоа шаклланиши учун ўзига хос пойдевор бўлди”

Олий лига ўттизинчи туридан жой олган “Қизилқум” — “Сўғдиёна” жамоалари учрашувидан (3:1) сўнг, мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов журналистларга ўз фикрларини билдириб ўтди.
— Мавсумни ғалаба билан якунлаш ёқимли, албатта, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Бугунги чиройли футбол учун йигитларга катта раҳмат! Йилдан йилга чемпионатда мавқеимизни тиклаб бораётганимиздан хурсандмиз. Вилоятимизда ажойиб мухлислар бор. Уларнинг ҳурмати учун фақат ғалаба учун ўйнасанг арзийди. Бу йил бир мунча оғир мавсумни бошдан ўтказдик. Шунга қарамай, жамоамиз чемпионат етакчиларига қарши муносиб ўйинлар намойиш этишга ҳаракат қилди. Бир неча йил аввал кучлилар сафида жон сақлаш учун курашаётган “Қизилқум”дан энди мухлислар  катта ғалабаларни кутишмоқда.

Вилоятимиз раҳбарлари ва хомийларимиз саъй-ҳаракатлари билан клуб инфраструктураси босқичма-босқич шаклланиб боряпти. Якунланган мавсум ўзига хос синов йили бўлди. Афсуски, айрим муҳим ўйинларда қимматли очколарни бой бердик. Агар ҳаммаси мухлислар кутганидек бўлганида ҳозир жамоамиз совриндорлар қаторида бўларди.

Бир сўз билан айтганда, якунланган мавсум Навоийда кучли жамоа шаклланиши учун ўзига хос пойдевор бўлди. Келаси йили футбол клубимиз учун янги ва замонавий қароргоҳ барпо этилиши режалаштирилмоқда. Вилоят футбол федерацияси ҳамда хомийларимиз билан маслаҳатлашган ҳолда клубимиз қошидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаби ишини янада жонлантиришни режалаштирганмиз. Юқори натижага бир кунда эришиб бўлмайди. Бунинг учун ҳали катта ҳажмдаги юмушларни амалга ошириш лозим. Ишонаманки, вилоятимизда жамоамизга хайрихоҳ ва қўллаб-қувватлаётган инсонлар билан яқин йилларда буни албатта уддалаймиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика