Ҳаким Фузайлов: "Тимур Ҳакимов исталган пайтда ўйинни кучайтира олади"
05 авг 2021 23:37
Новости
Ҳаким Фузайлов: "Тимур Ҳакимов исталган пайтда ўйинни кучайтира олади"
Про лиганинг 14-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Динамо" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов фикрлари билан ўртоқлашди.
"Олдин ҳам, ҳозир ҳам айтаман бу йил Про лигада кучсиз жамоа йўқ. Оддий ўйинлар бўлмаяпти. Бундай иссиқ ҳаво ва орадаги катта танаффусдан сўнг ўйин қийин кечиши олдиндан маълум эди. Боиси футболчиларда ўйин амалиёти йўқ . Ўйиндан-ўйинга ҳаммасини яхшилаб боришга ҳаракат қиламиз. "Шўртан" бош мураббийи Асрор Алиқуловни жуда яхши биламан. Футболчилик пайтида ажойиб ўйинлар ўтказган. У ёшлар билан аъло даражада ишламоқда.
Рақиб сафидаги ёш футболчилар "Шўртан"нинг келажаги ҳисобланади. Тимур Ҳакимовни бундай иссиқ ҳавода илк дақиқалардан майдонга тушириш хато бўларди. У исталган пайтда ўйинни кучайтара оларди. Тимурга шундай вазифа берилганди",- дейди Ҳаким Фузайлов.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии