RU

Последние новости

16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  0 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  2 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  4 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2

Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди" Новости

Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ярим ҳимоячи Кевин Де Брюйненинг АПЛ 37-туридан ўрин олган "Борнмут"га қарши (3:1) уй учрашуви ҳақида фикр билдирди.

Учрашув бельгиялик футболчининг "Этихад"даги ўзига хос лаҳзаси бўлди.

"Сотиб олиб бўлмайдиган нарсалар бор. Кевин йиллар давомида клуб учун қилган ишлари туфайли чексиз муҳаббатга эришди. Бу унинг куни эди ва биз у учун ғалаба қозонишни истадик. Атиги бир неча кун олдин у Англия Кубоги финалида 100 дақиқа ўйнаганди – бу осон эмас. Афсуски, у ажойиб имкониятдан фойдалана олмади, акс ҳолда жуда гўзал бўларди", – деди Гвардиола.

33 ёшли ярим ҳимоячи 2015 йилдан буён "Манчестер Сити"да тўп тепади. 9 йил ичида у "шаҳарликлар" билан 6 марта АПЛда ғолиб чиқди, 2 марта Англия кубоги, 5 марта Англия Лига Кубогида зафар қучди, 3 бор Суперкубокни қўлга киритди, шунингдек, Чемпионлар Лигаси, УEФА Суперкубоги ва ФИФА клублар ўртасидаги ЖЧда тенгсиз деб топилди.

Финал ҳуштаги янграгач, Кевин "Этихад" трибуналари билан хайрлашиб, бутун стадион олқишига сазовор бўлди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика