RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  141 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Гвардиола 11 йилдан буён ЕЧЛни юта олмайди. Ҳаммасига африкалик шаманлар айбдорми? Новости

Гвардиола 11 йилдан буён ЕЧЛни юта олмайди. Ҳаммасига африкалик шаманлар айбдорми?

Яя Туре агентидан қизиқ гаплар.

Шубҳасиз, Хосеп Гвардиола замонавий футболда ўз ўрнига эга мураббийлардан бири. Унинг ҳисобида кўплаб титуллар бор, лекин клублар ўртасидаги асосий мусобақа — Чемпионлар Лигасини охирги марта 2011 йил ютган.

11 йил — каттагина вақт оралиғи. Ваҳоланки, Гвардиола "Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Сити" сингари номдор жамоаларда ишлади. Фақат бир марта, ўтган мавсум, Хосеп "шаҳарликлар" билан ЕЧЛ финалигача етиб бора олди. "Сити" ўша баҳсда фаворит эди, лекин кутилмаганда "Челси"га имкониятни бой берди.



Бу омадсизликларни бирор факт билан изоҳлаш, сабаб сифатида келтириш мушкул. Шунинг учун, Хосеп Гвардиолани африкалик шаманлар лаънатлаган деган фикр юради.


Бу ҳақида нималар маълум?

Олдин Яя Туре қизиқишларини ҳимоя қилган россиялик агент Дмитрий Селюк бу ҳақида ОАВда эълон қилди. Селюкнинг сўзларига қараганда, Гвардиола Турени қаттиқ ранжитган, ҳозир эса барчаси унга "қайтмоқда".

Гвардиола ва Туренинг йўллари икки бор кесишган: "Барселона" ва "Манчестер Сити"да. Биринчи сафар Пеп ивуарлик футболчини захира ўриндиғига михлаб қўйган ва ундан ёш Серхио Бускетсни устун қўйган (2008-2009 йиллар). Шу каби воқеалар 2010 йилларда ҳам такрорланган, аммо бу гал Англияда. Жамоа етакчиси бўлган Туре яна таркибдаги ўрнини йўқотди ва "Сити"ни тарк этишга мажбур бўлди. Кетар чоғи Гвардиолани ирқчиликда айблади.

"Пеп менга нисбатан кескин муносабатда бўлди. "Барселона" Иньеста билан шундай иш қила олган бўлармиди? Ўйланиб қолдим: эҳтимол бу теримнинг ранги билан боғлиқдир? У қаерда ишласа ҳам кўп бор африкаликлар билан келиша олмаган", — деганди Туре.

Гвардиоланинг Чемпионлар Лигасидан яна бир чиқиб кетиши Селюкнинг эътиборисиз қолмади.

"2018 йил Яя клубдан кетаётганида мен Гвардиола бирорта Чемпионлар Лигасида ғалаба қозона олмаслигини айтгандим. Мен шаман эмасман, албатта, бироқ охирги дақиқада 1:0 ҳисобида юта туриб, кейин иккита гол ўтказиб юборсанг — ўйлаб кўриш зарур", — дейди россиялик агент.

Селюкнинг сўзларига қараганда, "Манчестер Сити" Чемпионлар Лигасини фақатгина Яя Туре жамоанинг мураббийлар штабига кирсагина юта олиши мумкин.



Гвардиола кимларга ва қандай ютқизиб, мусобақани тарк этган?

Ҳа, лаънатлаш назариясининг футболга бевосита алоқаси йўқдек, гўё. Бироқ Гвардиоланинг Чемпионлар Лигасидан баъзи чиқиб кетишлари ўта ғалати бўлган. Ўзингиз қаранг:

• 2011/2012-мавсум — "Барселона" билан "Челси"га ярим финалда имконият бой берилган. "Барса" икки ўйинда 3та гол ўтказиб юборди, "аристократлар" уларнинг барчасини қўшимча дақиқаларда уришди (45+ ва 90+ дақиқалар);
• 2013/2014-мавсум — "Бавария" билан "Реал"га (умумий ҳисобда 0:5) имконият бой берилган, голлардан 4таси ўз майдонида ўтказиб юборилган;
• 2014/2015-мавсум — "Бавария" билан "Барселона"га ярим финалда имконият бой берилган — 3:5;
• 2015/2016-мавсум — "Бавария" билан ярим финалда "Атлетико"га мағлуб бўлган. "Матрасчилар" сафардаги гол эвазига кейинги босқичга чиққан (умумий ҳисоб — 2:2);
• 2016/2017-мавсум — "Ман Сити" билан 1/8 финалда "Монако"га имконият бой берилган, сафардаги гол фактори барчасини ҳал қилган (умумий ҳисоб — 6:6);
• 2017/2018-мавсум — "Ман Сити" билан 1/4 финалда "Ливерпуль"га имконият бой берилган — 1:5;
• 2018/2019-мавсум — "Ман Сити" билан 1/4 финалда "Тоттенхэм"га имконият бой берилган ва яна сафардаги гол фактори (умумий ҳисоб — 4:4);
• 2019/2020-мавсум — "Ман Сити" билан 1/4 финалда "Лион"га имконият бой берилган (1:3), Мусса Дембеле иккита голни охирги дақиқаларда уриб кетган. "Шаҳарликлар" ўша куни дарвоза томон 18 марта зарба берган, "Лион" эса — бор йўғи 7 та.



Ўтган мавсум финалида "Челси"дан учралган мағлубиятни ёдга олиб улгурдик, "Реал"га бу йил ярим финалда имконият бой берилгани ҳали кўпчиликнинг эсидан чиқиб улгурмади.


Африкада футбол ва шаманизм чамбарчас боғлиқ

Гвардиолага "Чемпионлар Лигаси лаънати" йўлланган бўлиши вариантини битта оддий сабаб билан буткул инкор этиб бўлмайди: Африка футболида шаманлар, сеҳр-жодулар билан боғлиқ мисоллар етарли. Африка футбол конфедерацияси XXI аср авввалидаёқ шаманликка тақиқ қўйган. Бироқ ҳозиргача клублар ва баъзи термаларда "маслаҳатчи" лавозими ва чиқимлар бўйича ҳисоботларда шаман хизматлари кирадиган "психологик тайёргарлик" деган қисми ҳам учрайди. ЖАРда ўтган ЖЧ-2010 олдидан ФИФА расман ташкилотчиларга ўйинлардан аввал турли маросимлар ўтказишга тақиқ қўйган.

Агар аниқ мисоллар ҳақида гапирадиган бўлсак, 2006 йил апрель ойи Танзания футбол Федерацияси "Янга" ва "Симба" клубларини жазолади, сабаби улар шаманларнинг қандайдир тақинчоқларини футбол майдонига кўмиб қўйишган. Энг янги мисол сифатида: Руанда чемпионати доирасидаги "МВС" ва "Район Спортс" учрашуви вақтида меҳмонлар форварди рақиб дарвозасида номаълум жисм борлигини сезиб қолади. "МВС" футболчилари уни тўхтатишга уринишига қарамай, тумор захира ўриндиғига "йўл олди".





Бунинг учун "Район Спортс" ҳужумчиси сариқ карточка ишлаб олади — ҳакам унинг ҳаракатларини спорт қоидаларига зид деб баҳолайди. Аммо қизиғи форвард деярли ҳеч қанча вақт ўтмай, гол уришни уддалайди. Тасодифми ёки ўша номаълум тумор "МВС" дарвозасини голдан ҳимоя қилганми, тушунарсиз...


Николай Егоричев championat.asia учун махсус

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика