Грузия Олий лигаси. Ўзбекистонлик футболчи дебют голини урган ўйинда "Торпедо Кутаиси" мағлуб бўлди
13 апр 2021 11:45
Новости
Грузия Олий лигаси. Ўзбекистонлик футболчи дебют голини урган ўйинда "Торпедо Кутаиси" мағлуб бўлди
Ҳамюртимиз Мурод Тўйчибоев тўп тепаётган Грузиянинг "Торпедо Кутаиси" жамоаси ички чемпионат баҳсларида навбатдаги учрашувини ўтказди.
Тибилисининг "Локомотив" клубига қарши кечган учрашувда Тўйчибоевнинг жамоаси 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи ушбу учрашувда тўлиқ ўйнади ва жамоадаги дебют голини урди.
Саккизинчи турдан сўнг "Торпедо Кутаиси" турнир жадвалида 10та жамоа орасида 9 ўринни эгаллаб турибди. Клуб жорий мавсум ҳали ғалаба қозонмади. 5та дуранг ва 3та мағлубият қайд этган. Мурод Тўйчибоев бунга қадар битта голга ҳам ассистентлик қилган эди.
Комментарии