Гризманнинг "Лос-Анжелес" билан музокаралари ривожланган босқичда, француз оилавий сабабларга кўра МЛСга йўл олади. "Атлетико" бунга қаршилик қилмайди
16 мар 21:50
Новости
Гризманнинг "Лос-Анжелес" билан музокаралари ривожланган босқичда, француз оилавий сабабларга кўра МЛСга йўл олади. "Атлетико" бунга қаршилик қилмайди
Март ойининг охирига қадар 33 ёшли форвард ва "Атлетико" раҳбарлари йиғилиш ўтказади, унда жаҳон чемпионининг келажаги 90 фоизга ҳал бўлади.
Гризманн оилавий сабабларга кўра МЛС клубига ўтмоқчи. Францияликнинг Уго Лорис ва Оливе Жиру тўп тепаётган "Лос-Анжелес" клуби билан музокаралари қизғин паллада.
"Атлетико" Антуаннинг 2026 йилнинг ёзига қадар амалда бўлган шартномасига қарамай, футболчига тўсқинлик қилмайди, чунки клуб ва футболчи ўртасидаги муносабатлар соф футбол доирасидан ташқарига чиқади ва уларда ўзаро ҳурмат чексиз.
Футболчи эса ўз навбатида клубдаги сўнгги сонияларгача жамоа учун бор кучини бермоқчи ва мадридликларга чемпионликни қўлга киритишда ёрдам беришга ҳаракат қилади.
Гризманн МЛСга ўтишга яқин, аммо аввал "Атлетико" билан расмиятчиликларни ҳал қилиши керак.
Ҳужумчи жорий мавсумда 8 та гол урди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии