RU

Последние новости

11:59"Локомотив" футбол клуби эмблемаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди  0 11:33Никола Лазаревич: "Жамоамизнинг ҳар бир вакилини "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба билан муборакбод этаман"  1 11:06Сергей Лушан: "Ғалаба қозониш учун ҳеч бўлмаганда 50% имкониятдан фойдаланишни билиш керак"  5 10:32Бразилия томонидан Анчелотти учун таклиф қилинган молиявий шартлар ошкор бўлди  2 10:01Пролига. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:30Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:58Sofascore. Кечаги учрашувда ассист қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:27Футзал. Ўзбекистон кубогида бугун чорак финал баҳслари бошланади  0 07:56Клаудио Раньери кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 07:25Шомуродов Довбик ҳақида фикр билдирди  2 04:26Анвар Бердиев: "Ҳимоявий футбол тарафдори эмасман, ҳамма билан ҳужумкор ўйнаймиз"  7 03:07Вадим Абрамов: "Илк голимизни уриб олгач рақиб очилди"  4 02:45Иван Бошкович: "Рақиб қандай ютганидан кўра, ўзимиз шундай ютқазганимизни афзал кўраман"  4 02:16Виталий Левченко: "Ҳимоявий ўйнадик? Асосийси натижа"  2 01:52А Серия. "Болонья" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  4

Григорий Колосовский: "Пахтакор" ғалаба учун ўйнади" Новости

Григорий Колосовский: "Пахтакор" ғалаба учун ўйнади"

Теги :  Пахтакор
"Пахтакор" ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасидаги учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "шерлар" мураббийи Григорий Колосовский иштирок этди.

"Бугун тенг кучли икки жамоа ўйнади. Иккала жамоа ҳам дурангдан қониқмади деб ўйлайман. ОЧЛ ўйинидан сўнг ортга қайтиш учун бир сутка вақтни кетказдик. Йигитларда бироз толиқиш ҳам бўлди. Бугунги бир очко олдик, демак ишлашда давом этамиз. Бугун "Пахтакор" ғалаба учун ўйнади", - дейди Колосовский.

- Ҳакамлар борасида қандай фикр билдирасиз?

- Бир қатор вазиятлар бўлди. Лекин ҳакамлар ҳақида гапирмайман. Изоҳсиз қолдираман.

- Анвар Солиевни майдонга туширдинглар. Ундай ҳолда Нўъмон Ҳасанов ҳам майдонга тушиши мумкинми? Ёшларга имкон бериш керак эмасми?

- Солиев машғулотлар вақтида ўзини яхши томонлама кўрсата олди. Шу боис бизга гол керак бўлгани учун уни майдонга тушурдик.

- Жамшид Искандеровнинг ўрни билинаяпти...

- Искандеров жамоанинг асосий футболчиси. Унинг йўқлиги албатта бизга қийинчилик туғдирмоқда.

- "Пахтакор" бугун жуда қўпол ўйнади. Бунга қандай қарайсиз?

- Бу сизнинг фикрингиз. Менимча қўпол ўйин бўлмади. Сариқ карточка кўрсатилган вазиятларда ҳам у қадар қўпол ўйналмаганди.

- Никита Рибкинга рақобатчи борми? Уни айбламаяпман, шунчаки унга ўринбосар борми?

- Бу Ўзбекистоннинг муаммоси. Олимпия терма жамоасида ҳам олий лигада ўйнаган дарвозабон йўқ эди. Рибкин машғулотларда яхши ишламоқда. Шу боис айни пайтда жамоамизнинг асосий посбони ҳисобланади.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: -13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика