RU

Последние новости

19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  0 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  1 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  8 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  9 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  7 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  9

Григорий Колосовский: “Ҳаракатларимиз “Пахтакор” билан ўйиндагидан катта фарқ қилди” Новости

Григорий Колосовский: “Ҳаракатларимиз “Пахтакор” билан ўйиндагидан катта фарқ қилди”

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган “Қизилқум” - “Металлург” (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Вазиятлардан фойдалана олмадик.  Биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам имкониятларимиз бўлди, бироқ якуний зарбаларга аниқлик етишмади. Биргина гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Ҳаракатларимиз “Пахтакор” билан ўйиндагидан катта фарқ қилди. Натижа биз учун жуда ёмон.

- Мураббийлар штабидан Нозимжон Эсоновга қизил карточка кўрсатилди. Бу ҳолатга муносабатингиз қандай?

- Бу албатта ўйин вазиятидаги эмоция билан боғлиқ. Қилган меҳнатларингиз натижа келтирмаётган вақтда асабийлик кузатилади. Менинг фикримча шундай, ўйин ҳароратидаги эмоция сабаб шу ҳолат юзага келди.

- Абдумажидовнинг ҳолати қандай? У қанча муддатга сафдан чиқди?

- Ҳа, у жароҳат олди. Кураш вазиятида жароҳат олди. Тиббий кўрикдан сўнг унинг қачон сафга қайтиши маълум бўлади.

- Ўйин давомида Даврон Ҳошимовнинг қанотида кўп хатоликлар кузатилди. Таркибда унинг ўрнини тўлдира оладиган футболчи борми?

- Ҳошимов тажрибали футболчи. У вазиятларда охиригача ишлайди. Футболчи учун омадсиз ўйинлар бўлади.

- Шаҳзодбек Неъматжонов ишончни оқлаяптими?

- Унинг ҳаракатлари ёмонмас. Биринчи бўлимда озроқ хатоликларга йўл қўйди, қарши ҳужумларда аниқ ҳаракат қила олмади. У ёш футболчи ва ўйинлар давомида тажриба тўплаб боради.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика